Translation is not possible.

Рационал ва скептик фикрлашимга қарамай ҳар сафар лол қолдираверадиган Қуръоний мўжизалардан бири: «Оли Имрон сураси 59-оят ва Нисо сураси 82-оятларнинг умумлашма мўжизаси...»

«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсонинг мисоли худди Одамнинг мисолига ўхшайди. Уни тупроқдан яратиб, сўнгра унга «Бўл!» деди, бас, бўлди.» (Оли Имрон сураси 59-оят)

«Қуръонни тадаббур этиб кўрмайдиларми?! Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганда, ундан кўп ихтилофлар топар эдилар.» (Нисо сураси 82-оят)

Буни 3 хил интерпритация қилиш ва шунга кўра бемалол қайсидир бирига кўра нуқсон қидириш мумкин эди:

1. Зоҳирий маънога кўра: яъни, Исо худди Одамдек отасиз дунёга келган-ми, саволини ўртага қўйиб.

2. Контекстдан маъно қирқиш орқали: яъни, Исонинг мисоли Аллоҳнинг наздида Одамнинг мисолича бўлса уларнинг Қуръонда зикр қилиниши ҳам мутлақ тенг-ми, саволини ўртага қўйиб.

3. Контекстдаги маънодан ҳам маъно қирққан ҳолда: яъни, бутун Қуръонда мутлақ зикр қилинишлар тенг бўлган тақдирда ҳам ушбу таҳлил қилинаётган оятгача Исо ва Одам зикри тенг-ми, саволини ўртага қўйиб...

Агар ушбу 3 хил интерпритациядан қайсидир бирига жавоб беролмаганида Нисо сураси 82-оятига кўра «Ихтилофлар топдик!», дейиларди.

1. Албатта, Исо ва Одам отасизликда ўхшаш

2. Бутун Қуръонда зикр қилиниш сони билан ҳам ўхшаш - 25 мартадан

3. Айнан ўша оятгача ҳам зикр қилиниши сони ўхшаш - 7 мартадан

Яъни, Исонинг мисоли Аллоҳнинг наздида ҳар жиҳатдан Одамнинг мисолидек )

Аллоҳу Акбар, албатта бундай мувофиқлик нуқсонлардан пок бўлган Зот ҳузуридангина кела олади!

6 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group