Translation is not possible.

#парча

18. Фарзандларингизни бир йилда икки марта қоронғида, фақат шам шуъласи атрофида қотган нон ва сув билан кечки овқатга таклиф қилинг ва бу вақтда уларга кўп насиҳат қилинг – бундай муҳитдаги суҳбат болалар учун эсда қоларли бўлади. Хусусан, дунёда вайроналарда яшаётган болалар ҳақида сўзлаб беринг. Токи болаларингиз улар ҳақида тасаввурга эга бўлсин, ҳақларига дуо қилсин ҳамда ўзларидаги неъматлар учун шукр қилсин.

19. Фарзандларингизни чўнтагида бир сўм бўлганда ҳам, бир миллиард сўм бўлганда ҳам ўзини бир хил тутишга ўргатинг, шунда муаммоларни енгиб ўтишда иродали бўлади, маблағини ҳуда-беҳуда нарсаларга исроф қилишдан сақланади. Мол-мулкига эмас, уни берган Зотга суянадиган, кибр, манманликдан йироқ бўлади.

Муаллифнинг “Ўзгарайлик ёки 63 ўгит” китобидан парча.

t.me/abdulkarim_hasan

Send as a message
Share on my page
Share in the group