Translation is not possible.

#Ибрат

Маъноли ҳикоя

Антропология фани олими Африканинг ибтидоий қабилаларидан бирида болалар билан қуйидагича ўйин ўйнади.

Лаззатли мевалар солинган саватчани бир дарахт тагига қўйиб, уларга: "Сизлардан ким биринчи бўлиб, саватчага етиб келса, унинг ичидаги меваларни қўлга киритади", деди.

"Бошладик" ишорасини берганда олим фавқулодда қизиқ бир ҳолатнинг гувоҳи бўлди.

Болакайлар ширин меваларга етишгунларича бир-бирларининг қўлларидан маҳкам ушлаб, баробар дарахт остига етиб келишганди.

Ҳар бирлари ғолиб бўлиш имкониятига эга бўла туриб, нега бундай қилганлари ҳақида олим сўраганда, болакайлар таажжуб билан: "Қандай қилиб бошқаларимизнинг бахтсизлиги эвазига биримиз саодатли бўлишимиз мумкин?!" дея жавоб қилишди!

Улар ўзларидаги қоида: "Биз бўлганимиз туфайли мен борман!" қоидасига мувофиқ иш тутишганди.

Бу ибтидоий қабила, ўзини улардан афзал ва мутараққий билувчи жамиятлар йўқотиб қўйган саодат сиррига эга эди.

Айман Ёғий

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group