Translation is not possible.

Ҳадис эшитадиган одамга талаблар:

Абул Айно айтади: «Абдуллоҳ ибн Довуднинг олдига бордим.

- Нимага келдинг? - деб сўради.

- Ҳадисга, - дедим.

- Бор, олдин Қуръонни ёд ол.

- Ёдлаганман.

- «Ватлу ъалайҳим наба’а Нуҳин...»дан бошлаб ўқи-чи...

Мен ўн оят ўқиб бердим.

Кейин у:

- Ундай бўлса, бориб, фароиз (мерос) илмини ўрган, - деди. Мен ўқиган китобларимни айтдим. У сўради:

- Сенга акангнинг ўғли яқинми ёки амакинг?

- Акамнинг ўғли, - дедим.

- Нега?

- Чунки акам отамдан, амаким эса, бобомдан, - деб жавоб қилдим.

- Унда, бориб, арабийни ўрган, - деди кейин.

- Уни иккаласидан ҳам олдин ўрганганман, - дедим.

- Қани, айт-чи, Умар яраланганда нега «Я Лаллоҳи, я лил-муслимийн», деб, унисини фатҳа, бунисини касра билан айтди?

- Биринчи ломнинг фатҳаси дуо учун, иккинчи ломнинг касраси ёрдам учун, - дедим.

Шунда Абдуллоҳ ибн Довуд:

- Агар бирортага ҳадис айтадиган бўлсам, албатта, сенга айтаман, - деди».

Абдуғафур Искандар domla sahifalaridan olindi.

Send as a message
Share on my page
Share in the group