Translation is not possible.

Ота билан ўғилнинг соҳилдаги сухбати:

– Отажон, бу ердаги нарсалар нима?

– Майда тошлар, болажоним.

Ўғил бошини ўнг тарафга бурди:

– Булар-чи?

– Булар ҳам майда тошлар, болам, – деб жавоб қилди ота. Бола юзини чап тарафга бурди:

– Унда анавилар нима?

– Ҳаммаси майда тошлар, болагинам...

– Отажон, бунча ҳам кўп бўлмаса булар!

– Шундай ўғилим...

– Дадажон, дунёда булардан ҳам кўп нарса борми?!

– Бор, болам...

– Нима у, отажон?

– Отангнинг гуноҳлари, ўғлим!..

– Дадажон, сизнинг гуноҳларингиздан ҳам кўп нарса борми?

– Бор...

– У нима экан, отажон?

– Аллоҳнинг раҳмати, болажоним.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group