Translation is not possible.

Жарир ибн Абдуллохнинг фазийлатларидан.Умар разияллоҳу анҳу ривоят қилинишича, бир куни Умарнинг ўзи одамларга имом бўлиб, бомдод намозини ўқиб берди. Шу аснода ортидаги бир кишининг таҳорати бузилганини эшитиб қолди. Намозни тамомлагач: “Таҳорати бузилган киши таҳорат қилиб, намозини қайта ўқиб олсин”, деди. Лекин ҳеч бир киши ўрнидан турмади. Шунда Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий: “Эй мўминлар амири! Ҳаммамиз биргаликда таҳорат қилиб, намозни қайта ўқисак нима дейсиз?”, деди. Умар бу фикрни маъқуллади ва унга: “Сен жоҳилият даврида ҳам доно киши эдинг. Исломда эса фақиҳсан”, деди ва барчалари туриб, таҳорат қилиб, намозни қайта ўқидилар".

Send as a message
Share on my page
Share in the group