Translation is not possible.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бир неча вақт илгари, хуфтон пайти кўнгилга бир тилак келди: Ё, Аллоҳим! Сенга бўлган муҳаббатимни шу қадар кучли қилгинки, то бу дунёдаги танамдаги оғриқли дардлариму, бировлардан кўрадиган озорларим, тирикчилик ташвишларию, ҳою ҳаваслар йўлда ётган тош каби қадрсиз бўлиб қолсин!” Қалбимда бир нарса ўзгаргандай бўлди. Бомдод суннатидан сўнг шу тилакни яна қайтардим. Масжидга боргунча шу ўй ҳаёлимни тарк этмади. Имом “Ар Роҳман”ни зам сура қилганда халқумимга йиғи келди. Кейин Саййиди истиғфор айтилаётганда, кўнглим янада бўшади. Ўзимни тамоман бошқача ҳис қилиб кетдим. Кейин ҳаёлимга одамларнинг “Фалончи ўзгариб қолувди, ўлимини билган эканда, раҳматли”, қабилидаги сўзлари тушиб, ўлиб қоламан шекилли, деб бир дафъа қўрқиб кетдим. Афсус, биз ҳали бу дунё одамлари эканмиз.

Ё Аллоҳим, Сенга ва сен севган зотларга бўлган муҳаббатимни шу қадар кучли қилгинки, то бу дунёдаги каттаю кичик оғриқларим, ташвишларим эсда қолмас туш каби маъносиз бўлиб қолсин ҳамда, энг асосийси, висолингдан бенасиб этмагин! Аллоҳу Акбар!

#ислам

Send as a message
Share on my page
Share in the group