Translation is not possible.

Турсунбой ҳожи ривоятларидан

Амир ал- Мўъминин Ҳорун ар Рашид ҳарами билан деенмз соҳилида кетаётса Саҳий Балҳий номли бир дарвеш қумдан сарой қуриб ўтирганмиш.

- Нима қилаяпсан? – сўрабди Амир ал- Мўъминин

- Жаннатга қарс қуряпман,. – жавоб бериди дарвеш.

- Сотиладими?

- Албатта.

- Нарҳи қанча?

- Бир дирҳам. (Энг арзон пул бирлиги)

Ҳорун ар Рашид ҳазил ҳузул билан дарвешнинг кўнглини кўтарган бўлиб,қаарни олмай йўлида давом этибди. Ортидан кетаётган хотини эса дарвешнинг кўнглини чўктирмаслик учун бир дирҳам берибди дарвешга.

Ҳорун ар Рашид туш кўрса, тушида жаннатда гўзалликда тенги йўқ бир қаср бўлиб, унинг посбанлари ҳукмронни киритмаётганмиш. Сабабини сўраса, бу хотинингнинг қасри, сенинг киришинг мумкин эмас, дейишармиш.

Амир ал- Мўъминин эртаси куни яна ўша ерга борса бояги дарвеш яна қумдан қаср қуриб ўтирибди экан.

- Сотасанми? - сўрабди у.

- Сотаману, бироқ буни олишга сизнинг бойлигингиз етмайдида, дебди дарвеш.

- Нега? Кеча бошқача нарҳ айтгандингку?

- Кеча кўрмасдиан баҳо қилган эдик. Бугун эса кўриб баҳо қилаяпсиз.

#ислам

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group