Çĕнĕ çулахне йывăçлăх

Интернетдаги ёшлар

Кўпчиликнинг эътиборига тушаётган бўлсангиз, ҳушёрликни янада оширинг. Авваллари ўзингиз, яқинларингиз билган амалларингизни энди минглаб кишилар кузатиб турибди. Шундай экан, аввалги хато билан ҳозирги хатонинг фарқи каттадир.

Машҳурлик турли синовлар билан бирга келади. Хусусан, қарши жинсдаги "овчилар" албатта сизга тузоқ ташлаб кўради. Шу вақтда матонат билан фитнага учмасангиз, омон қоласиз, йўқса, эл аро шарманда бўлиш, камида, пушмонга қолиш мумкин.

Ҳеч қачон сизни азиз қилган халққа кибр қилманг! Ўзингизни улардан устун санаб, эришган муваффақиятларингиз билан ғурурга кетманг. Сизни бу мақомингизга кўтарган яна тушириб ҳам қўя олади!

Оилангиз билан мустаҳкам алоқа ўрнатинг. Иккингиз учун ҳам оила интернетдан афзал бўлсин. Ҳар қандай ҳолатда жуфтингиз ҳақида сиз, сиз ҳақингизда жуфтингиз интернетдагиларга шикоят қилманг. Шунингдек, бошқа ташвишларингизни ҳам интернетда ёзиб арзи ҳол қилманг.

Ўта қувончли ва жуда маҳзун ҳолингизда ҳеч нарса ёзманг, чиқиш қилманг. Интернетдаги кимдир билан уришиб қолганингизда ҳам шундай.

Шахсий ҳаётингизни олиб чиқсангиз ҳам ўзингиз учун чегаралар белгилаб олинг. Ўта очиқлаб юбориш тўғри эмас. Баъзиларга ўхшаб ҳожатхонага киришдан бошқа барча ишларингизни ёритиб боришдан сақланинг. Хусусан, ётоқхонангиз суратини чиқариш, аёлингиз ёки бошқа маҳрам аёллар расмини чиқаришдан тийилинг.

#yoshlar

GiyosiddinYusuf

image
Хыпар пек ярас
Ман тетелӗ питра пайлас
Ушкӑнта пайлас