Роббим билан орамни бузманг...
Доктор Солиҳ Салмон шундай ҳикоя қилади:
23 ёшли, оёқлари туғма шал, 23 йил ногиронлар аравачасида юрган бир бола қабулимга келди. Орқасига йирингли яра тошган экан.
Яраларига игна ёрдамида дори қўйдим, бир тарафдан эса кесиб. Йирингини тозалаяпман. Ўзимча бу ёш йигитни даъват қилгим келди. Жуда ҳам ҳушчақчақ йигит эди. Ҳеч сиқилиш, аламзадалик, ҳолидан шикоят йўқ.
- Сен туғма шалмисан?-дедим.
- Ҳа - деди.
-Демак ҳеч юрмадинг, югурмадинг, ўйнай олмадинг шундайми?-дедим.
Йигит эса, саволимни эшитмаганга олди.
Мен ҳам паст келмадим.
Бу сафар мўлжални аниқ олдим. Ҳамма арзимаган нарсаларда ҳам қаттиқ асабийлашади, масалан телефоним эски, бузуқ дейди.
Эрим билан тортишдик дейди.
Хотиним аразлайверади дейди.
Нархлар қиммат дейди.
Болам йиғлоқ дейди. Пулим йўқ дейди. Ишларим юришмаяпти дейди.
Бўлар-бўлмас нарсаларни дард ҳисоблайди.
Сен эса шунча дардинг билан ҳеч нарса демаяпсан, - деб гапимни тугатмасимдан йигит “Мен кетишни хоҳлайман, дори қўйишни тўхтатинг”, дея хонамдан чиқиб кета бошлади.
Мен яна бўш келмадим.
Сабабини сўрадим.
Шунда йигит мени йиқитган жавобни берди:
- Сен Роббим билан орамни бузишга ҳаракат қиляпсан.
Мени бутун неъматларга кўмган Роббим фақатгина оёқлар бермади.
Ва бу билан мени имтиҳон қиляпти. Мен ақлимни таниган куним Роббимга сўз берганман. Роббимдан ҳеч кимга шикоят қилмайман.
Уни тақдирини айбламайман деб. Сабрим эвазига жаннатини берадиган Зотдан сенга шикоят қилмайман, - деди.
Беш мингта жарроҳлик амалёти ўтгаздим. Бирор марта пичоқ ёки қайчим қўлимдан тушиб кетмади.
Аммо бу йигитни гапидан сўнг қўлимдаги асбоблар ер билан бир бўлди. Биринчи марта касал эмас, ҳаяжондан мен титраётган эдим. Бу сафар ёрдамга муҳтож касал мен эдим.
Шундан кейин қачон дунё ташвишлари маҳзун қилса, сиқилсам, асабларим ўзимга бўйсунмаса унга шундай дейман
“Туғма шoл , ўша ҳолида ҳам Роббдан шикоят қилгани ҳаё қиладиган йигит эсингдами, ана унда сен ҳам дардлар, синовлар эвазига жаннатни берадиган, Жаннат эгасидан шикоятчи бўлма!”
Мени кўзимга бечора кўринган, насиҳат қиламан, Аллоҳни эслатаман деб бел боғлаган касалимдан бир умрлик насиҳатни, унутилмас дарсни олганман.
Асл бечора ўзим эканман…
Comment has been successfully reported
The post has been successfully added to your timeline!
You have reached your limit of 100000 friends!
File size error: The file exceeds the allowed limit (9 GB) and can not be uploaded.
Your video is being processed,
We’ll let you know when it's ready to view.
It's impossible to upload the file: This file type is not supported.
We have detected adult content on the uploaded image,
therefore we have declined the uploading process.
To get a verification (tick) on the Islamic social network Umma Life, you must meet at least one of the following criteria: 1. Social network activity: Participants seeking verification must be active users of the social network. At least one useful message must be posted per day, and the message topics can be non-religious. 2. A well-known Islamic blogger or Muslim: If you are a well-known Islamic blogger or Muslim, even if your activities are not related to religious topics on the Internet, you can also apply for verification. 3. A large number of subscribers or active religious pages: If you have a lot of subscribers on social networks or you actively manage useful religious pages, this can also be a basis for getting verified. If you meet at least one of these criteria, submit an application for verification on the Islamic social network Umma Life via private message https://ummalife.com/ummalife and your account will be reviewed by the social network administration.