Translation is not possible.

Мана шу отанинг ўлган қизчаси билан видолашган ва “روح الروح" деб бағрига босиб, ҳеч қўйворгиси келмагани видеоси ҳар ерда айланди, миллионлаб одамларни қалбини йиғлатди…Ҳар кўзим тушганда ичларим оғриб кетарди…Бугун отадан интервью олганларини кўрдим. Қизчасидан қолган ягона хотира - зиракчасини кўксига нишон қилиб тақиб олибди…Шу оз вақт ичида жуда қариб қолибди ота шўрлик. Айниқса, йиғлайверганидан атрофи ажин босиб кетган кўзларидаги мунг…

Мусибат, айниқса фарзанд доғи инсонни тез суратда қаритиб юборишини ўзимда сезганман…Ҳар қандай забардаст инсонни ҳам бир зумда ичини тўкиб қўяди…

Қизчанинг тириклик чоғидаги расмлари ҳам тарқалибди энди…Шунақаям ширин бўлган экан…Қараб кўзинг тўймайди.

Сизлар ҳам сездингларми, Ғаззодаги инсонлар ҳаммасида бошқача чирой ва нур бор, айниқса болалар жуда гўзал экан-а? Иймон ва жасорат, мусибатларга сабр ва шукр инсонга ажиб бир гўзаллик беришини ҳис қиламан уларга ҳар доим қарасам.

Аллоҳ барча ўтканларни раҳмат қилсин. Қолганларга тезроқ нусрат берсин.

Бир кун келиб бу юрт буткул озод бўлиб, яна яшнаган кунларини кўриш, у ерларни зиёрат қилиш, Масжидул - Ақсода намоз ўқиш насиб қилсин.

image
image
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group