Translation is not possible.

Бугун кун бўйи ёмғир…Деразани очиб, “ёмғир ёғаётгандаги дуолар ижобат” дея Ғаззо аҳли ва бошқа барча мазлум мусулмонлар учун ёлвориб дуо қиларканман, қаршимиздаги уйнинг хонадонларидан биридаги Фаластин байроғига кўзим тушиб қолди.

У хонадон аҳлини танимасамда уларга ҳурматим ортди. Фаластинлик биродарларимиз билан бирга эканини сўзсиз изҳор қилибди бу амали билан. Аллоҳ рози бўлсин.

50-60 йил аввал, Фаластин ҳалқи ҳатто ўз юртида ўз байроғини кўтара олмасди. Босқинчи исроил ҳукумати уларни тан олмасди ва жазога тортарди.

Аммо Фаластин аҳли курашдан тўхтамади ва бугун бутун дунё Фаластин байроғини кўтариб кўчаларга чиқмоқда, уйлари деразасига осмоқда, кимдир ижтимоий саҳифасига қўймоқда.

Ер юзида уни танимаган ва тан олмаган ўлкалар сони, тан олмаганлар сонидан чандон кўп!

Бу ҳам зафарнинг бир кўриниши.

Фаластин ҳалқи мустақил давлат сифатида ўз юртида яшашга ҳақли! Ҳеч бир ҳақиқий мустақилликка осонликча эришилмайди. Курашдан тўхтамаганлар бир кун албатта ғолиб бўлади!

Аллоҳ мададкор бўлсин!

image
4 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group