Translation is not possible.

Ноаён, Бепоён, Улкан дунёда Инсон – бир тўзиган гард каби, э-воҳ.

Миллиард одамларга тўлган дунёда Ҳеч битта одамни унутма, Аллоҳ. Кишини ғам билан қолдирма якка,

Ҳеч кимни йўқликнинг қаърига отма. Номардга – дил бергин, қўл бергин – мардга,

Мени ҳам унутма.

Уйсизга – уй қургин, йўлсизга – йўл бер,

Саҳрога – ёмғиру, тоғларга шамол. Маддоҳ фаҳм топсин, гунгларга тил бер – Муаттар сўзларни айтсин бемалол.

Борларга – инсоф бер, ғарибга – сабр, Ботирга – тулпору,

олимга – рутба.

Ким ўлса, бер майин тупроқли қабр...

Мени ҳам унутма.

4 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group