Иброҳим ибн Маҳдий Аббосий мўминлар амири Маъмуннинг ҳузурига кирганида, унинг ҳузурида бир жамоа фиқҳ ҳақида баҳс ва мунозара қилаётган эди. Шунда Маъмун: "Эй амаки, сиз ҳам бу фақиҳлар каби гапиринг", деди.
Иброҳим: "Ёшликда иш билан овора бўлиб, диний илмларни ўргана олмадик. Ёшимиз улғайгач қарилик билан машғул бўлиб қолдик", деди.
Маъмун: "Эй амаки! эндичи, нега илм олмаяпсиз?" деса,
Иброҳим: "Мендек ёши катта одам таълим олиши маъқулми?" деди.
Маъмун: "Ҳа, Аллоҳга қасам, илмсизликка кўниб яшаб ўтгандан кўра илм талаб қилган ҳолда вафот топганингиз яхшироқдир", деди.
Иброҳим: "Илм талаб қилишни қачонгача давом эттириш яхши", деса, Маъмун: "Ҳаёт сизга тотли бўлгунга қадар", деб жавоб берди.