UMMA TOKEN INVESTOR

About me

Siz uchun manfatli boʻlsa, kuzatishda davom eting!

Хьо дакъа дацанаш махь йоьтта.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.

Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Халифа ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ҳар галгидек кечқурун шаҳарни кезиб юрардилар. Кўчадан ўтиб кетаётганларида аччиқ–аччиқ йиғлаётган чақалоқнинг овозини эшитдилар. Бир оз пойлаб турдилар, чақалоқ йиғиси тўхташини кутдилар. Аммо бола борган сари қаттиқроқ йиғлар эди. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу чидаёлмай, эшикни тақиллатдилар ва:

– Нега болани йиғлатмоқдасиз, унинг онаси йўқми? – деб сўрадилар.

Чиққан хотин:

– Мен унинг онаси бўламан, – деган эди, халифа унга:

– Сен нега бунчалик шафқатсиз онасан, нега болани бунчалик йиғлатасан, – дедилар.

Хотин:

– Нега ҳолимизни билмай, бундай дейсиз, озор берасиз?

Болани яқинда сутдан ажратдим, уйимизда егулик бирор нарса бўлсайди, боламни овутар эдим, – деди.

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу:

– Боланг неча ёшда? – деб сўрадилар.

Хотин:

– Ҳали бир ёшга тўлгани йўқ, – деди. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу:

– Нега бундай эрта сутдан айирдинг? – деб сўрадилар.

Хотин:

– Аллоҳ халифага инсоф берсин. Болалар сутдан ажратилмагунча нафақа бермайди. Шунинг учун эрта сутдан ажратдим, – деб жавоб берди.

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу бомдод намозларини ўқигандан сўнг мулозимларидан бирини чақириб:

– Сизнинг Умарингизга уят! – деб икки марта надомат билан қайтардилар.

– Ҳар бир мусулмон бола туққанида халифага дарҳол хабар берилсин. Байтул молдан – давлат хазинасидан нафақа тайинлансин. Ҳеч бир аёл нафақасиз қолмасин ва боласини эрта сутдан айирмасин. Шу онда кимнинг чақалоғи бўлса, болани келтириб, нафақа ёздирсин, – деди.

Алоҳида жарчилар Мадина кўчаларида юриб, аҳолига бу қарорни эълон қилдилар.

Азиз ўқувчи! Жаҳон тарихида адолати зарбулмасал бўлган ҳазрат Умар барча мусулмонлар ва ўзининг қарамоғидаги халққа шундай ғамхўрлик қилар эди. Мадина кўчаларида кўча қоровуллари вақти–вақти билан кезиб, дардли фуқаро борми», деб юрарди ва кўпинча бундай одамларга шахсан ўзи ёрдам берарди. Бир куни болалари йиғлаган аёлнинг фарзандлари учун ун орқалаб борган Умар дўстининг бундай қилмагин, деган эътирозига қарамасдан:

«Унни Умар ташисин, фақирларнинг кўнглини олмоқ, учун терласин. Аллоҳ таоло Умарни афв этсин», деб унни ўзи ташиди.

Сўнгра у хотиннинг уйига келиб, ўз қўллари билан овқат пишириб едирдилар. Оловни ўзлари ёқдилар, ўт ёқар эканлар, соч–соқоллари кулга беланиб кетди. Хотин ёрдам беришни истаганда, унга:

– Бор, болаларингни овут. Мен ўзим уларга овқат тайёрлаб бераман, – дедилар. Болалар қоринларини тўйдириб ётдилар.

Умар розияллоҳу анҳу ҳузур қилиб дам олдилар. Ва:

– Эртага олдимга боринг. Сизга нафақа тайинлаб бераман, – деб хайрлашдилар.

Адолатнинг тимсоли бўлган Умар розияллоҳу анҳу шундай бир Умар эди. Аллоҳ таоло ундан рози ва хушнуд бўлсин.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Хьо дакъа дацанаш махь йоьтта.

Аллоҳ уч нарсага жон ато этди:

1. Фариштага ақл берди, нафс бермади.

2. Ҳайвонга нафс берди, ақл бермади.

3. Инсонга хам ақл берди, хам нафс берди.

Агар ақл нафсдан устун бўлса, фариштадан хам аълодир. Агар нафс ақлдан устун бўлса, ҳайвондан хам ёмондир!

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Хьо дакъа дацанаш махь йоьтта.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Хьо дакъа дацанаш махь йоьтта.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group