UMMA TOKEN INVESTOR

About me

Qo'limda tutgancha botiniy fonus, Farosat ahlini izlayman hanuz...

Followings
1
Translation is not possible.

#БИЛАСИЗМИ?

1.  Энг биринчи рўза тутган инсон Одам алайҳиссалом.

2.  Энг биринчи муфассир (тафсирчи) Муҳаммад соллаллоху алайхи васаллам.

3.  Энг биринчи  Исломдаги қурилган масжид Қубо масжиди.

4.  Энг биринчи бўлиб Осмонда Жибрил алайҳиссалом азон айтган.

5.  Энг биринчи бўлиб Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламга Пешин намози фарз қилинди.

6.  Энг биринчи бўлиб Сур чалинганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам тириладилар.

7.  Энг биринчи Қуръонни овоз чиқариб ўқиган инсон (Муҳаммад расулуллох соллаллоху алайҳи васалламдан кейин.) Абдуллуҳ ибн Масъуддир.

8.  Биринчи бўлиб Қуръони карим тафсирини алоҳида китоб шаклида ёзган киши Али ибн Абу Талҳа.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#siyrat

Abdurrohman ibn Abu Laylodan rivoyat qilinadi:

«Muhammad sollallohu alayhi vasallamning sahobalari bizga aytib berishdi. Ular Nabiy sollallohu alayhi vasallam bilan yurishganda bir kishi uxlab qolibdi. Ba’zilari uning arqonini olib qo‘yibdi. U cho‘chib ketibdi. Shunda Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Musulmon musulmonni cho‘chitishi halol emas», debdilar».

Abu Dovud rivoyat qilgan.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир

Олимлар рўзани жароҳатсиз амалиёт деб таъкидлашади. Рўза буйрак ва ўтдаги майда тошларни ҳайдаб муолажа қилади. Ундан ташқари, жигарни муолажа қилиб, асл фаолиятига қайтаради.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, рўза жароҳат амалиёти билан эришила олмаган жумбоқ ва муҳим муолажаларда қўл келган. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 184-оятида: «Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир», деган.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!

🌙РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!

🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал

1 дақиқаси 58 кундан афзал

1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал

1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

Оиша онамиз р.а. айтадилар:

"Набий алайҳис-саллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".

Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:

21 кеча: 30 март (шанба)дан — 31 март (якшанба)га ўтар кечаси;

23 кеча: 1 апрел (душанба)дан — 2 апрел (сешанба)га ўтар кечаси;

25 кеча: 3 апрел (чоршанба)дан — 4 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси;

27 кеча: 5 апрел (жума)дан — 6 апрел (шанба)га ўтар кечаси;

29 кеча: 7 апрел (якшанба)дан — 8 апрел (душанба)га ўтар кечаси.

🤲 Аллоҳим, барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла!

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?

1. Суннат уйқу

Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.

2. Бидъат уйқу.

Пешин намози вақтидаги уйқу.

3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.

Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.

4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.

Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.

5. Одатий уйқу.

Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.

6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.

Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.

7. Ғафлат уйқу.

Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.

8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.

Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.

9. Ғаромат (зиён) уйқу.

Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.

10. Роҳат уйқу.

Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.

11. Ибодат уйқу.

Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.

12. Каромат уйқу.

Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".

Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий, "Салоти Масъудий"

Send as a message
Share on my page
Share in the group