UMMA TOKEN INVESTOR

Followings
1
IKKI Nuur Changed her profile picture
8 month
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Бир қарич бўлманг!

Айтадилар-ки, илм уч қаричдир:

1. Агар инсон илмнинг дастлабки қаричини ўрганса - кибрланади.

2. Илмнинг иккинчи қаричини ўрганса, у камтар ва тавозеъли бўлади.

3. Илмнинг учинчи қаричини ўрганса, у ҳали ҳеч нарса билмаслигини англаб етади.

(Бакр Абу Зайд. «Ҳиляту толиб ал-илм», 79-бет.)

Шундан маълум бўлади-ки, аҳли илмлар ичида мутакаббирлар мавжудлиги улар ҳали илмнинг аввалги қаричидан ўтмаганидир.

Одамларнинг кўпи шу «бир қарич» турига киради. Илмнинг дастлабки қаричига кирадида, сўнг илмни даъво қилиб (ўзини олимман деб, бу илм денгизига ҳали кирмасдан, улкан илм денгиздан) тез чиқишга шошилишади. Натижада талашиб-тортишиб, бошқаларни айблайди. Ваҳоланки, у илмнинг бир қаричидан чиққан (ҳали пишмаган мева ва қичқиришни билмаган жўжа) бўлади.

Илмнинг биринчи қаричига кирганларнинг энг катта мусибати ақллари бўм-бўшлигидир. Илмга шижоат билан кирадиларда, ақллари бўшлиги боис илмнинг биринчи қаричи уларни танг аҳволга солиб қўяди, натижада бир қарич илм уларни эгаллайди, сўнг уларни бошқаради, хато-камчиликка ундайди, хоҳлаган кўйига солади.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бу дин мустаҳкам-пишиқдир. Унда мулойимлик билан юринглар”» (Имом Аҳмад ривояти).

Яъни: Бу динни бирданига ўрганиб, тоқатдан ташқари нарсани юклаб ўзингларни қийнаманглар! Аста-секин, мулойимлик билан ўрганиб амал қилинглар!

Илмнинг маҳсули уч иш билан бўлади:

1. Тўғри ва ишончли маълумот;

2. Тўғри амал қилиш;

3. Оламлар Рабби Аллоҳдан қўрқиш.

Шулар билан соғлом илм ҳосил бўлади.

Илмадаги бир қаричнинг хатари шуки, кўпинча улар тўғри маълумот олиб, унга амал қилмайдилар ва Аллоҳ таолонинг ушбу оятига кириб қоладилар:

«Қилмаган нарсангизни гапиришингиз Аллоҳнинг наздида қаттиқ ёмон кўрилгандир» (Соф сураси, 3-оят) .

Саҳобалар Қуръонни оятма-оят ўрганиб амал қилишар эди.

Бир қаричларнинг хатари - улар кўп маълумот олишадида, кейин тортишади, талашади, ўзини билағон кўрсатади. Лекин амалда зиёнга учрайдилар, муваффақ бўлмайдилар. Аллоҳ таолодан қўрқиш неъматидан маҳрумдирлар. Афсуски, бугунги мусулмонларнинг ҳолати шундай.

Иймон тасдиқ ва амалдир. Амалсиз қуруқ маълумот фойда бермайди.

Илмда бир қарич бўлишдан эҳтиёт бўлинг! Ўзингизни моҳир сузувчиман деб ҳисоблаб, бу илм денгизида чўкиб кетманг!

Аллоҳ таоло барчамизни ўзининг ҳидоятидан айирмасин, фойдали илм берсин ва унга амал қиладиган солиҳлардан қилсин! Кибр ва риёдан ўзи сақласин!

©️ Mohamed Yousef

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group