Шу гапни ёзганимга 6 йилдан ошибди. Миллат ҳолини забун қилаётган иллатлардан бири мана шу орзу-ҳаваслар, кераксиз ва маъносиз борди-келдилар, олди-бердилар.
Ўғил ё қизнинг илми, одоби, ахлоқи учун сарфланиши лозим бўлган маблағ уларнинг ҳашаматли тўйи, ялтир-юлтир кийимлари, ҳамма кўриб қўйсинга қилинадиган дабдабаларига сарфланар экан, миллат қаддини ростлай олмайди.
Шу дабдабалар инсонни бахтли қилса ҳам гўрга эди. Аксинча, уни баттар ғашлантиради, юрагини сиқади, оғирлаштиради-ку.
Бир мисол билан тушунтирай.
Масалан, мен холис кўнглимдан чиқариб кимгадир бирон кийим олсам, шуни ҳар кийганида мени эслайди, роса хурсанд бўлади, ҳаққимга дуо қилади, деган ўйлар билан, шавқ-завқ билан, яйраб-қувнаб оламан. Табиийки, мендаги бу кайфият ўша кийимга, кийимдан эса ўша одамга ҳам кўчади. Шу билан кўтаринки кайфият давом этиб бораверади. Бу ишдан келадиган савобни-ку айтмай қўя қолай.
Кимдир худди шу кийимни, шу урф-одатларнинг падарига минг лаънат, шуни қилмасам бўлмас эмиш-да, қачон қутулар эканман бу гирдобдан, деган ўйлар, сиқилишлар билан олса, ундаги сиқилиш кийимга, кийимдан эса уни кийган одамга кўчади. Шу билан сиқилишлар, эзилишлар давом этаверади. Боз устига бу иш учун ҳеч қандай савоб йўқ. Гуноҳ бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Ажабо! Енгил ва фойдали йўлни тарк этиб, оғир ва зарарли йўлни танлаш ақлсизлик эмасми?!
\"... Дарҳақиқат, у ўта золим ва ўта жоҳилдир\". Яъни, инсон зоти ўз жонига жабр қиладиган, фойдасини билмайдиган нодон хилқатдир. (Аҳзоб сураси, 72 оятдан)
@mahmudiylar
Шу гапни ёзганимга 6 йилдан ошибди. Миллат ҳолини забун қилаётган иллатлардан бири мана шу орзу-ҳаваслар, кераксиз ва маъносиз борди-келдилар, олди-бердилар.
Ўғил ё қизнинг илми, одоби, ахлоқи учун сарфланиши лозим бўлган маблағ уларнинг ҳашаматли тўйи, ялтир-юлтир кийимлари, ҳамма кўриб қўйсинга қилинадиган дабдабаларига сарфланар экан, миллат қаддини ростлай олмайди.
Шу дабдабалар инсонни бахтли қилса ҳам гўрга эди. Аксинча, уни баттар ғашлантиради, юрагини сиқади, оғирлаштиради-ку.
Бир мисол билан тушунтирай.
Масалан, мен холис кўнглимдан чиқариб кимгадир бирон кийим олсам, шуни ҳар кийганида мени эслайди, роса хурсанд бўлади, ҳаққимга дуо қилади, деган ўйлар билан, шавқ-завқ билан, яйраб-қувнаб оламан. Табиийки, мендаги бу кайфият ўша кийимга, кийимдан эса ўша одамга ҳам кўчади. Шу билан кўтаринки кайфият давом этиб бораверади. Бу ишдан келадиган савобни-ку айтмай қўя қолай.
Кимдир худди шу кийимни, шу урф-одатларнинг падарига минг лаънат, шуни қилмасам бўлмас эмиш-да, қачон қутулар эканман бу гирдобдан, деган ўйлар, сиқилишлар билан олса, ундаги сиқилиш кийимга, кийимдан эса уни кийган одамга кўчади. Шу билан сиқилишлар, эзилишлар давом этаверади. Боз устига бу иш учун ҳеч қандай савоб йўқ. Гуноҳ бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Ажабо! Енгил ва фойдали йўлни тарк этиб, оғир ва зарарли йўлни танлаш ақлсизлик эмасми?!
"... Дарҳақиқат, у ўта золим ва ўта жоҳилдир". Яъни, инсон зоти ўз жонига жабр қиладиган, фойдасини билмайдиган нодон хилқатдир. (Аҳзоб сураси, 72 оятдан)
@mahmudiylar