Мана нима учун қуръони карийм ўқишдан тўсишади. Мана нима учун давлат таълимини олаётганлар фақат мардикорликдан бошқасига ярамаябти. Мана нима учун фақат жоҳилларгина бошқарув тизимларида ишлашиябти. Мана нима учун билиб-билмай "Ҳамма қори бўлса гадо бўламиз" деб жамоатчилик фикрини нотўғри тарафга бошқаришади. Мана нима учун!..
БУ ИШЛАРНИ КИМ БОШҚАРИЯБТИ ДЕБ ЎЙЛАЙСИЗ?
ЖАББОР АҚЛ...
Узун замондир бу ҳақда ёзишни ўйлаб юрардим, аммо аввало ўзим амал қилишим керак, деган фикрга келиб фикримдан қайтар эдим. Болаларимга Қуръон ёд олдиришни йўлга қўйиб, кейин буларни сиз билан баҳам кўряпман.
Қўлимда инглиз Godfrey Jansen'нинг "Militant İslam" номли китоби турибди. Инглизчадан таржима қилсак "Қўмондон Ислом" демакдир. Китобни ёзган киши, ёзиб қўйиб, нақ 75 йил давомида бу китобнинг сотилишини тақиқлаб қўйганди. Китоб, Усмонли Империясини қулатишнинг махфий плани ҳақида.
G. Jansen :" Инглизлар ва французлар Усмонлини қулатишдан аввал уни обдон текширишди. Ва фақат мусулмонлардагина учрайдиган жаббор бир қувватга дуч келишди", дейди.
Бу қандай қувват? Жавоб сизни ҳам даҳшатга солади. Бу жаббор қувват мусулмонларнинг 3-6 ёш орасидаги, Қуръонни ёд олган болаларида учрайди. 7 ёшдан бошлаб Қуръонни ёд олган болада жаббор ақл пайдо бўлади.
БМТда бугунгача 5 та ҳалқаро тил бор эди, аммо яқинда араб тили олтинчи тил сифатида қабул қилинди. БМТнинг араб тили мутахассиси Профессор Сувайр Суккарий," Бу китобни ўқиганимдан бери ҳузур ҳаловатим йўқолди", дейди.
Қуръонда 50.000 та калима бор. Бу 50.000 калиманинг болани ақлига берган қувватни ҳеч ким тасаввур ҳам қила олмайди.
Инглиз ва французлар, демак бу ақл болаларнинг Қуръон ёд олишидан келмоқда, деган қарорга келди. Франция ўша заҳоти Ливия, Сурия, Африкадаги Қуръон курсиларини илдизи билан ёпиб ташлади. Сурияда бир миқдор сақланиб қолди, улар ҳам Франциянинг назорати остида қолди. Инглизлар эса,"Шошмайлик, Қуръонни ёмонотлиқ қилиб бу масалани таг-томири билан йўқ қиламиз", деган қарорга келди. Усмонлида бепул инглиз тили мактаблари очишди. Англиядаги мактаблар билан Усмонлидаги инглизча мактаблар бир хил эмасди. Покистон, Ҳиндистон ва Араб ўлкаларида ўргатилган инглиз тили энг паст савияда эди. Кейин модерн мактаблар очишди ва олти ёшдаги болаларнинг ҳаммасини бу мактаблар учун тўплаб олишди. Болаларнинг ҳаётидан тил ўрганадиган йиллари ўғирланди. Инглиз, бу ўғирликдан муваффақият қозонди. Болалар 50.000 калимадан маҳрум қолди. Араб болалари билан Ғарб болалари орасида тоғ каби фарқ очилди. Араб болалари бугун ҳам фақатгина лаҳжада гаплаша олади. Шу даражада тили қашшоқки, чунки лаҳжада бор йўғи 3.000 ( уч мингта) гина калима бор. Ғарбнинг боласи 3 ёшдан бошлаб мактабга бошлагунича 16.000 калима ўрганади. Араб дунёсининг болалари эса фақатгина ота-онаси уйда гаплашадиган лаҳжа ичида маҳбус бўлиб қолди.
Инсоннинг орзулари ва ақли, миясидаги калималарининг миқдорича бўлади. Ундан юқорисига ҳаргиз чиқа олмайди.
"Мусулмон ўлкалардаги болалар яна қайтадан 3-6 ёш орасида Қуръонни ёд олмагунича ҳеч қачон оёққа тура олмайди", дейди Сувайр Суккарий. Ҳатто 10 ёшдан бошласа ҳам кеч ва нотўғридир. Нега?
Боланинг ақли 6-7 ёшгача 50.000 калимани қабул қила олиш қувватига эгадир. Кейин бу ҳажм камайиб кетади. Қуръонда астрономия, география, математика, тарих, ҳамма нарса бор.
Бу калималарни у тушунмасдан ҳофизасига жойлаб олиши керак. Чунки бола ақлининг кенглиги бир мамлакатнинг фундаментини хосил қилади.
"Ал-азҳар" ҳадис олими Профессор Аҳмад Маъбед Абдулкарим:" Қироллик вақтида Америкадан Миср хукуматига бошланғич синфлардаги Қуръон ҳофизлик курсиларини ёпиш ҳақида қарор келган эди. Кейин бепул мактаблар очиб болалар у мактабларга олинди. У мактабларда эса костюм шим кийган жоҳиллар етиштирилиб бошқарув ва хокимият уларнинг қўлига берилди", дейди.
Медиада ишлашнинг шарти жоҳил бўлмоқдир. Мансабларда кўтарилишнинг шарти ҳам шу, жохил бўлишинг керак.
Усмонли подшоҳларидан 3- Салим, энг хавфли қарорга имзо қўйган эди. Бу қарор шундан иборат:" Биз кўп мағлубиятга учрамоқдамиз. Мағлубиятларимизнинг сабаби исломдир. Биз Европага талаба бўлишимиз керак".Унинг бу талабалиги кейинчалик Усмонлида шароб ва зино ҳурриятини келтириб чиқарди. У, бу қарорининг исмини Ислоҳ деб қўйди, аммо бу ислоҳ эмас ифсод( фасод) бўлиб чиқди. Европага тақлид Усмонлини ботирди. 7 та давлатнинг армияси Усмонли тупроқларига бостириб кирди.
Инглиз ва французлар Истанбулга
Юнон ва Болгар, Эдирнага,
Эски Қалам ёзди.