UMMA TOKEN INVESTOR

About me

Yurist, mediator

Translation is not possible.

Ramazon muborak boʻlsin!

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Abbosbek Сhanged his profile picture
9 month
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Abbosbek shared a
Translation is not possible.

КАЛИТНИ УНУТМАДИНГИЗМИ?

Бу шаҳардаги биноларнинг ҳаммаси турли кўринишда эди; баъзилари ҳаддан ташқари баланд, баъзилари эса оддийгина бир қаватли қилиб қурилган. Яна бир аҳамиятли жиҳати шаҳар аҳолисининг бирортаси бу ерда муқим турмас, келганлар фақат меҳмон сифатида яшарди.

Бир куни бу шаҳарга икки дўст ташриф буюрибди. Осмонўпар бир бинонинг етмишинчи қаватидан хона банд қилишибди. Нарсаларни жойлаштиргач, шаҳар айлангани чиқмоқчи бўлишибди.

– Аввало, сизни огоҳлантириб қўяй. Меҳмонхонанинг лифти соат 22:00 дан кейин тўхтайди. Кеч қолиб кетсангиз, етмишинчи қаватгача пиёда чиқишингизга тўғри келади, – дебди меҳмонхона хизматчиси.

Икки дўст бу огоҳлантиришга унча эътибор ҳам бермай, шаҳар айлангани чиқиб кетишибди. Кеч тушиб, меҳмонхонага қайтганларида эса меҳмонхонадаги лифтлар тўхтаган, етмишинчи қаватга зинадан кўтарилиш керак эди. Шунда меҳмонлардан бири дўстига: «Кел, юқорига чиқиб кетишда чарчоқни енгиш учун ҳазил-ҳузул қилиб кетамиз. Шунда хонамизга қандай етиб борганимизни ҳам сезмаймиз», деб таклиф билдирибди. Дўстлар бир-бири билан келишиб олгач, тепага кўтарила бошлашибди.

Ўн саккизинчи қаватгача чарчоқ деярли сезилмабди. Йигирма бешинчи қаватдан ўтишганида эса ўзаро айтилаётган латифалар ҳам аста-секин камая бошлабди. Қирқинчи қаватга етишганида толиқиш бошлангани учун бу латифалар ҳам энди қулоққа ёқмай қолибди. Ва ниҳоят, эллигинчи қават! Энди суҳбатлар жиддийлашган, оёқлар толиққани учун ўй-хаёл эсон-омон хонага етиб олиш бўлиб қолган эди.

Етмишинчи қаватга уч-тўрт поғона қолганида икки дўст обдан ҳолдан тойган, сукут ичра шунча йўлни босиб ўтганига шукр қилиб боришар эди. Хоналари эшиги олдига келишганида силласи қуриган йигитлардан бири иккинчига юзланиб, кўзлари ҳайратда катта-катта очилган ҳолатда бундай дебди:

– Сенга битта янгилигим бор – калит пастда, машинада қолиб кетибди!

Латифанамо бўлиб кўринган бу ҳикояни ўқиб кўриб, шунчаки ўтиб кетманг. Келинг, уни ўзимизни ҳаётга қиёс қилиб кўрамиз.

Икки дўст борган шаҳар бу биз яшаётган дунё ҳаёти. Ҳар бир инсон ҳаётга келар экан, унда бир меҳмондек яшаб ўтади. Етмиш қаватли бино, яъни ўртача етмиш йиллик умрининг ўн саккиз йилида ҳеч нарсани сезмай қолади. Йигирма беш ёшгача ўйин-кулги билан ўтиб кетади. Қирқдан кейин эса оила, фарзандлар ташвиши бошланади, куч-қувват олдингидек бўлмай, ҳаётга анча жиддий қараш бошланади. Элликдан ўтар экан, баъзи касалликлар ўзини кўрсатади, бугунидан кўра эртаси, эсон-омон «хона»гача етиб олиш ташвиши ўйлантиради. Умр сармояси тугаб, охирги манзилига етиб борганида энг муҳими – калит йўқ бўлса, унда аҳволимиз қандай кечади?! Номаи амолимиз бизга намоён қилинганда Раббимиз ҳузурида қай ҳолатда турамиз?

«Ва китоб қўйилди. Жиноятчиларни ундаги нарсадан қўрққан ҳолларида кўрасан. «Вой, шўримиз қурисин. Бу қандай китобки, кичикни ҳам, каттани ҳам ҳеч қўймай ҳисоб қилибди-я!» дерлар. Ва қилган амалларини ҳозир ҳолда топдилар. Роббинг ҳеч кимга зулм қилмас» (Каҳф сураси, 49-оят).

Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Банда қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунча, бир қадам ҳам олдинга силжий олмайди. Бу саволлардан биринчиси, умрини нима билан ўтказгани; иккинчиси, ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани; учинчиси, мол-дунёни қай йўсинда (қайси касб орқали) топгани ва нималарга сарфлагани; тўртинчиси, ўрганган илмига қандай амал қилгани сўралади» (Баззор ва Табароний ривояти).

Шунингдек, инсон умрининг ҳар бир давридан умумий равишда, ёшлик давридан эса, ўзига хос шаклда сўралади. Ёшлик умрнинг бир бўлаги, лекин унинг бошқа даврлардан ажратиб турувчи ўзига хос қийматли тарафи бор. У шижоатга, ўткинчи мақсадга тўла ҳамда икки заифлик – гўдаклик

ва кексалик орасидаги жисмоний қувватга тўлган бир даврдир. Шоирлардан бири айтади:

Ортига қайтсайди бир кунга ёшлик,

Унга айтардим, нелар қилди кексалик.

Парвардигор барчамизга Ўзининг ҳузурига «калит»имиз билан бормоқликни насиб этсин.

Mahmud Mahkam

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#koʻp_soʻraladigan_masala

Koʻchmas mulk ijarasi shartnomasi

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 539-моддаси иккинчи қисмига кўра,

Кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 159-1-моддасига кўра,

Фуқаролар ўртасида бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни ижарага бериш шартномасининг, текин фойдаланишга бериш шартномасининг мавжуд эмаслиги ёхуд давлат солиқ органларида ижарага бериш шартномасининг мажбурий ҳисобга қўйилишига риоя этмаслик

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Xullas ijara shartnomasini davlat soliq organlarida (https://ijara.soliq.uz) roʻyxatdan oʻtkazib qoʻyish kerak. Oʻtkazmasangiz "ana kuydiiii" deydiyu, shunaqa boʻladi.

@abbosbek_me

Send as a message
Share on my page
Share in the group