UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.
Ўзингиз учун дунёда ҳам, охиратда ҳам паноҳ ва саодат келтирадиган жуфтни танланг. Унинг билан ҳаётингизда ҳам руҳий, ҳам маънавий ҳамоҳанглик бўлсин. Чунки ҳақиқий ҳамдўстлик ва оила бахти фақат моддий дунё билан чекланмайди, балки охират учун ҳам савоб ва раҳмат олиб келади.
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
🟦🟦🟦🟦 #fakt
⚠️Ўзбекистоннинг ташқи давлат қарзи 38 миллиард долларга етди!
 
Ўзи давлат қарзи нима учун ва қачон олинади?
 
Давлат ўз даромадлари билан ҳаражатларини қоплай олмай қолганда бюджет тақчиллиги пайдо бўлади ва у қарз кўтариш йўли билан қопланади яъни бошқа давлаталар ёки катта компаниялардан узоқ ва қисқа муддатли қарзлар олинади. Бу дегани 38 миллиард доллар ташқи қарзи бўлган Ўзбекистоннинг иқтисодиёти анча йиллар олдин инқирозга юз тутганига далолат қилади.
 
Бунга қўшимча, қарз берган давлатлар бу қарзларни фақатгина "алоҳида" шартлар билан беради. Масалан, қарз олган давлатда ЛГБТ ва феминизмни ривожлантириш, ва бундай жирканч тушунчаларни тарғиб қилаётган блогерлар ёки ижтимоий тармоқлардаги фаолларга босим ўтказмаслик, мусулмонларга бўлган тазйиқларни кўпайтириш каби шартлар қўйилади.
 
Майли шундай шартлар эвазига бўлса ҳам 38 миллиард доллар қарз олибмиз, энди бу қарзлар тўғри сарафланмоқдами?
 
Катта фоизлар ва шартлар эвазига олинган ушбу пуллар мамлакатдаги таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар, халқнинг яшаш сифатини яхшилаш, ногиронлар, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган инсонларни таъминлаш каби соҳаларга сарфланиши керак!
 
Яна бунга қўшимча, ушбу қарзлар шу юртда туғилган ҳар бир шахснинг бўйнида.
 
‼️Энди ҳар ким ўзига савол берсин - "Ушбу пуллар тўғри сарфланмоқдами?, Бизни ер бойликларимиз қаерда?, Таълим, Соғлиқни сақлаш тизими яхши ҳолатдами?....."
 
fikrlaringiz men ucun qiziq
kutib qolaman
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#Фойдали
 
Дуонинг ижобатига ҳеч нарса гуноҳчалик халақит қилмайди.
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#Фойдали
 
Имом Бухорийнинг ибодатлари
 
Имом Бухорийнинг ибодатлари ҳақида «Тарихи Бағдод» ва бошқа китобларда қуйидаги маълумотлар келтирилган:
«Рамазон ойининг биринчи кечаси имом Бухорийнинг ҳузурларига асҳоблари жамланар ва у киши ҳар ракъатга йигирма оятдан қўшиб ўқиб, хатм қилар эди. Саҳар пайтида эса Қуръоннинг учдан биридан ярмигача ўқиб, учинчи кечанинг саҳарида хатм қилар эди. Бир куни у киши намоз ўқиётганида ари ўн етти марта чақди. Намозни ўқиб бўлиб:
«Қаранглар-чи, намозимда менга озор берган нарса нима экан?» деди. Қарасалар, бир ари ўн етти марта чақиб, шишириб юборган экан. Намозни бузмабди».
 
Бошқа бир ривоятда айтилишича, асҳобларидан бири у кишини ўз боғига чақирибди. Пешин намози бўлган экан, одамларга имомликка ўтиб бўлиб, нафл намоз бошлабди. Қиёмда узоқ турибди. Намозни тамом қилганидан кейин кўйлагининг этагини кўтариб, ўзи билан бирга бўлган шахслардан бирига:
«Қара-чи, кўйлагимнинг остида бир нарса борга ўхшайди», дебди.
Қараса, ари ўн олти-ўн етти жойидан чақиб, баданини шишириб юборган экан. Арининг асари жисмида очиқ кўриниб турган экан. Одамлар унга:
«Биринчи чаққандаёқ намоздан чиқсангиз бўлмасмиди?!» дедилар. «Бир сурани ўқиётган эдим. Тугатиб қўяй дегандим», деди».
 
Имом Бухорийнинг сафарларида кўпинча бирга бўлган Муҳаммад ибн Абу Ҳотим эслайди:
«У киши саҳар чоғи ўн уч ракъат намоз ўқир эдилар. Ўзлари турганда мени уйғотмас эдилар. «Ўзингиз шунча оғирликни кўтариб, мени нимага уйғотмайсиз?» десам:  «Сен ёшсан, уйқунгни бузмай дедим», дер эдилар».
 
Имом Бухорий Басрада беш йил яшаганлар. Ўша йиллари китоб ёзиш билан машғул бўлишларига қарамай, ҳар йили ҳаж мавсуми келганда Маккага бориб, ҳаж қилар ва қайтиб келиб, яна илмий ишларини давом эттирар эдилар.
Send as a message
Share on my page
Share in the group