UMMA TOKEN INVESTOR

Followings
0
No followings
Followers
1
Translation is not possible.

РАҲМАТ ПАЙҒАМБАРИНИНГ СИЙРАТИ

Бир куни ҳазрати Умар ҳазрати Пайғамбарнинг хонаи саодатига келди. Уйнинг ичига бир кўз ташлади. Ҳар томон бўш эди. Хонада хурмо япроқларидан тайёрланган бир бўйра (тўшак) бор эди. Ҳазрати пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шунинг устида ёстанган эдилар. Қуруқ бўйра ҳазрати пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак таналарида из қолдирганди. Бир бурчакда эса бир оз арпа уни бор бўлиб, унинг ёнида мешга куйиб осиб қўйилган сув идиш бор эди. Ҳамма буюмлар шу қадар эди!.. Арабистон ярим ороли ҳазрати пайғамбарга бўйин эгган бир дамда ул зотнинг дунёга оид моллари шундан иборат эди, холос. Ҳазрати Умар буни кўргач, андуҳ чекди. Ўзини тута олмади, кўзларидан ёшлар оқа бошлади. Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нега йиғлаяпсан, эй Умар?” дея сўрадилар. У киши: “Нечун йиғламайин, эй Расулуллоҳ! Қайсар ва Кисро дунë неъматлари ичида сузмоқда. Расулуллоҳ бўлса қуруқ бир бўйра устида яшайдими?” Ҳазрати пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Умарнинг кўнглини хуш қилиб: “Эй Умар! Кисро ва Қайсар дунё неъматларидан завқларини олсинлар, сафоларини сурсинлар. Бизга эса охират неъмати етарлидир!” дедилар. Яна шу мисолга ўхшаш бир ҳодисада: “Дунё менинг нимамга керак? Дунё мен учун мисоли, ёз куни йўлга чиқиб, бир дарахтнинг остида ухлаган, кейин ўз йўлида давом этган кимсага ўхшайди”, дея марҳамат қилган Расулуллоҳнинг сийрати

комил бир сийрат эди.

«Раҳмат Пайғамбаридан раҳмат шаббодалари»

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

ثم سيرضيك الله كأنك لم تخيب قط.

So\'ngra Alloh seni hech ham hafa bo\'lmaganingdek rozi qiladi..🫶🏻

Send as a message
Share on my page
Share in the group
abdurahmon mansurov Сhanged his profile picture
6 month
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group