UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

Раҳматли шайх ҳазратлари Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасига муфтий бўлган кезлари:

Ҳузурларига раҳбарлардан бири келибди ва суҳбат асносида ҳазил аралаш:

- Ҳазрат, бизга эллик миллион сўм бериб туринг!, - дебди.

Эллик миллион ўша даврда жуда катта маблағ ҳисобланарди...

- Бизда унча пул йўқ!, - дебдилар Ҳазрат.

- Масжидларда пул кўп, дейишадику?!, - яна «ҳужум»ни давом эттирибди раҳбар.

Ҳазрат у кишидан:

- Неччига кирдинггиз?, - деб сўрабдилар.

- Эллик учга.

- Шу кунгача масжидга қанча пул бергансиз?

- Ростини айтсам бир сўм ҳам бермаганман.

- Ҳамма ҳам сизга ўхшаганда!, - дебдилар

Иқтибос тугади.

Ўйлаб кўрилса, бунда ҳам бир ҳикмат бор экан. Кишилар наздида масжидлар пулга тўлиб кетган, имомлар пулдор, бой деган тушунча сингиб қолан экан аксарият ҳолларда.

Бу ҳам қайсидир маънода имомларга Аллоҳ берган фазилатими, виорми бўлса керакда. Йўқса қайси биримиз масжидларга, имомларга бориб катта-катта эҳсон қилиб қўйябмиз. Берсак ҳам жуда оз миқдордаги пулимиз учункатта иш қилгандай ғурур билан чиқиб кетамиз. Ҳудди дунёни бойликларини ташлаб келаётгандай, тўғрими? Никоҳлаб қўйганида бир кило гўштни пулини бермизми йўқми, Аллоҳ билади.

Бир танишимиз уйланаётганида никоҳ ўқиб қўйган домлага қанча пул бериш кераклиги ҳақида гап сўқиб қолди. "Атрофдагилар 40 минг бериб қўявер бўлади", дейишса, куёв бола нима деябди денг: "Домла шунча пулни нима қилади, 20-25 минг берсак етар" дейди. Аслида 5-7 йил олдин ҳам 40 минг сўм пул унча катта пул эмасди. Ваҳоланки шу тўйига Феруза Жуманиёзова деган қўшиқчини икки минг долларга чақиртирган экан.

Анашунақа, имомларга кишилар қўша-қўша совғалар, пуллар бермаса ҳам Аллоҳ кишилар наздида уларни пулдор қилиб кўрсатиб қўяр экан.

2021

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Қасддан беғуборликни қатл қилганларга: "Қўлингиз шол бўлсин. Яқинда жаҳаннамда ёнасиз!", дегин.

image
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Энг гўзал хилват..

Энг буюк суҳбат..

Имкони йўқ пайтда лаҳзани қозониб қолганингда.

Manba: MubashshirAhmad

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group