Бир кун ўлим келгай
Яхши ёр бўлиб,
Шунга иқрор бўлиб
Тирикман ҳозир.
Номим ўчиб кетар,
Минг-минг розиман,
Мингдан минг розиман,
Ҳур кетсам етар.
Гуноҳлар чиқмаса
Тобутга бирга.
Нур кирсам қабрга,
Лаҳад сиқмаса.
Бир кун ўлим келгай.
Жилмайиб кулиб,
Қувонгайман ўлиб,
Сўнг йўлим келгай.
Эсламаса биров,
Эсига балли!
Биргина тасалли
Бўлмагани ёв.
Мен асли қўрқаман
Буткул мозордан.
Кечиш йўқ иқрордан,
Ҳозир йўрғаман.
Бир кун кириб келар
Чеҳраси очиқ.
Ёпиб оппоқ сочиқ,
Тобутга белар.
Унутилиб кетсам
Уч кунда, ҳай-ҳай,
Шукроналар айтай,
Қутулиб кетсам.
Йўл бўлса нур оққан
Муҳаббат бўйли,
Ва Муҳаммад бўйли
Бир сурур оққан.
Кетмайин бўларми
Шундай тарафга,
Гулгундай тарафга
Ўтмай бўларми?
Бир кун ўлим келгай
Яхши ёр бўлиб,
Ҳам бахтиёр бўлиб
Гўёки мендай.
Қолиш омад бўлса
Расул қолгайди,
Ва буткул қолгайди,
Саодат бўлса.
Кетиш бир омаддир,
Бир йўла кетиш
Савоб тўла кетиш,
Зўр саодатдир.
Бир куни келгайдир,
Қадами қутлуғ,
Хизмати кўп улуғ,
Ҳамиша шайдир.
Висолга етказгай
Қўлдан етаклаб,
Нур тутгай этаклаб,
Тунни кетгазгай.
Ёруғлик тушгуси
Мозорим ичра,
Йўғу борим ичра,
Нурлар учгуси.
Ташрифи, иншааллоҳ,
Бергайдир шараф,
Жилмаяман қараб,
Топдим деб паноҳ.
Ўткирбек Муҳаммад Собир
Бир кун ўлим келгай
Яхши ёр бўлиб,
Шунга иқрор бўлиб
Тирикман ҳозир.
Номим ўчиб кетар,
Минг-минг розиман,
Мингдан минг розиман,
Ҳур кетсам етар.
Гуноҳлар чиқмаса
Тобутга бирга.
Нур кирсам қабрга,
Лаҳад сиқмаса.
Бир кун ўлим келгай.
Жилмайиб кулиб,
Қувонгайман ўлиб,
Сўнг йўлим келгай.
Эсламаса биров,
Эсига балли!
Биргина тасалли
Бўлмагани ёв.
Мен асли қўрқаман
Буткул мозордан.
Кечиш йўқ иқрордан,
Ҳозир йўрғаман.
Бир кун кириб келар
Чеҳраси очиқ.
Ёпиб оппоқ сочиқ,
Тобутга белар.
Унутилиб кетсам
Уч кунда, ҳай-ҳай,
Шукроналар айтай,
Қутулиб кетсам.
Йўл бўлса нур оққан
Муҳаббат бўйли,
Ва Муҳаммад бўйли
Бир сурур оққан.
Кетмайин бўларми
Шундай тарафга,
Гулгундай тарафга
Ўтмай бўларми?
Бир кун ўлим келгай
Яхши ёр бўлиб,
Ҳам бахтиёр бўлиб
Гўёки мендай.
Қолиш омад бўлса
Расул қолгайди,
Ва буткул қолгайди,
Саодат бўлса.
Кетиш бир омаддир,
Бир йўла кетиш
Савоб тўла кетиш,
Зўр саодатдир.
Бир куни келгайдир,
Қадами қутлуғ,
Хизмати кўп улуғ,
Ҳамиша шайдир.
Висолга етказгай
Қўлдан етаклаб,
Нур тутгай этаклаб,
Тунни кетгазгай.
Ёруғлик тушгуси
Мозорим ичра,
Йўғу борим ичра,
Нурлар учгуси.
Ташрифи, иншааллоҳ,
Бергайдир шараф,
Жилмаяман қараб,
Топдим деб паноҳ.
Ўткирбек Муҳаммад Собир