UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

1 view
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#Ўша

#Гап Пора олиб ушландингми

Пора бериб кутил

#Бухорода 100 минг доллар пора олмоқчи бўлган мансабдор ушланди

“Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти бошқармаси мансабдори С.А. вилоятдаги 2 та ёқилғи қуйиш шохобчасининг фаолиятини тиклаб бериш, лицензия бериш ва 2024 йилда назорат органлари томонидан текшириш эълон қилинганда, олдиндан хабардор қилиб туриш эвазига 100 000 доллар пора талаб қилган. У ушбу пулларнинг 50 000 долларини олаётган вақтида қўлга олинган.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Исломга хизмат қилган бўлсангиз, Аллоҳ учун қилдингиз. Бунинг учун даъво қилишингиз ёки бошқаларни ҳақоратлаб, лаънатлашингиз шарт эмас. Ўша хизматга сиз муҳтожсиз, дин сизнинг хизматингизга муҳтож эмас. Шундай экан бундан ғурурга кетманг, балки ёмон хотимадан қўрқинг.

Қолаверса, мўмин ахлоқи ва муомаласи билан ҳам исломга даъват қилади. Салафларимизнинг йўллари шундай бўлган. Аллоҳ ҳам севимли Пайғамбаримизни "Албатта сиз буюк хулқ устидасиз", деган бўлса, ўзлари: "Мен гўзал хулқларни камолига етказиш учун юборилдим", деганлар.

Қуръони карим ва Ҳадиси шарифга эргашиш даъвосида эканмиз, ўзимизни юқоридаги икки ойнада кўрайлик.

Феълни кўплик шаклида бераётганим, танбеҳ ўзимга ҳам тааллуқли.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Ассалому алайкум!

Айёмингиз муборак бўлсин.

<Андижон вақти билан Намоз вақтлари>

29 - Декабрдан

01 - Январгача

Бомдод 06 : 20 - 06 : 55

Пешин 12 : 45 - 13 : 00

Аср 15 : 15 - 15 : 25

Шом 17 : 00 - 17 : 00

Хуфтон 18 : 30 - 18 : 40.

Do stlar AYYOMLAR MUBORAK

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

​​ЁМОНЛИГИ ЎЗИГА ҚАЙТДИ...

Катта ховлида жуда ажойиб оила яшашарди. Икки ака-ука бир бирига меҳрибон. Уй ишларида бир бирларига кўмаклашишар, бир бирига меҳр кўрсатишарди. Вақт ўтган сари, улар ўсиб улғайишди. Мактабни тугатишиб, харбий хизмат, уқишларини тугатишди. Икки уғилни кун келиб уйлантиришди. Оилалар бахтли яшай бошлашди.

Йил утиб бирида қиз иккинчисида эса уғил фарзанд дунёга келди. Улар жуда бахтли эдилар. Лекин уларни иттифок яшашларига кўз тегдими, хуллас орасидан оламушук ўтиб, бир бирлари билан алоқалари ёмонлашди. Ота олдинроқ, хасталиги туфайли оламдан ўтиб кетганди. Онани эса, икки фарзандини ўртасидаги можаролар чарчатиб қўйганди.

Келинлар деярли ҳар куни бир жанжални бошлаб турарди. Бекорга айтишмас экан якиндаги тишлашар, узокдаги кишнашар деб. Бир ҳовлида икки келин сиғмас экан. Эрларини ўз фикри ва таъсири ҳам, ҳар кунги жанжаллар натижасида, сўниб бўлганди. Улар хотинларини урсалар ҳам, ҳеч муросага келмасди.

Ана шундай жанжалларнинг бирида онанинг юраги кўторолмай, йиқилади. Тез ёрдам , дўхтирларнинг харакатлари ҳам, ёрдам бера олмайди. Она касалхонада жон беради. Уғиллар эса онанинг ўлимида бир бирини айблашиб, янаям қаттик хафалашишади.

Беш кунлик дунёда бир бири билан тортишиш, бир бирини хафа килиш......шу ишлар тўғримикан? Шу жанжалларнинг оқибатида онанинг ўлими ..... эй Аллоҳ, Ўзинг йўл кўрсат, адашган бандаларингга,

Мавридлари ўтгач ҳам, ака укаларнинг жанжали тугамади. Энди мерос учун уй учун жанжаллар кучая бошлади. Уйни иккига булиб, яшай бошлашди. Бу орада катта аканинг оиласида яна уғил дунёга келди. Йиллар ўтиб, катта аканинг иккинчи уғли уч ёшга кирганди. Катта фарзандлари эса етти ёшда эди.

Хар тун ўн иккилардан ўтгач, деярли бир вақтда ўша кичик боланинг йиғисидан ҳамма уйғониб кетарди. Боланинг иссиғи чиқар, челаклаб тер тўкилар, нафас олиши қийинлашарди. Тез ёрдам дўхтирлари болани текширишиб, бола соппа согғлигини айтишарди. Бахтсиз она боласининг бу аҳволидан, кўз олдида суниб бораётганидан, хавотирланарди.

Кейинги тунда она ухламади, ўғлини уйқусини сақлаш ва бу ярим тундаги йиғи сабабларини аниқлашни ҳоҳларди. Кундузги рўзғор ишлари оқибатидаги чарчоқ туфайли, уйкуга кетади. Ва туш куради. Тушида ярим тунда кутилмаганда қулоқларида кучли оғриқни сеза бошлади. Бироз вақт ўтгач, тинчлик хукм сура бошлади. Бир пайт хонага қора кийимдаги бир эркак қиёфасидаги мавжудод кириб келди. Унинг юз қисми кўринмасди. Ўша мавжудот боласи ётган крават ёнига яқинлашди. Она қарасаки, боласининг кўзи очиқ ва энди ҳар доимгидек бақиришга тайёр эди. Шунда она, қўрқувдан уйқу аралаш бақириб юборди:

Эй сен, кимсан?

Уша мавжудот онага караб юра бошлади. Онанинг юрагида янаям мардлик жўшиб:

Ким бўлсанг ҳам, келган жойингга кайтиб кет, юқол!- дея бақирди.

Кейин уша мавжудот девор орасига кириб, қўшни яъни иккинчи ўғилнинг уйи томон ўтиб кетади.

Шунда ҳеч қанча вақт ўтмасдан деразанинг чарсиллаб синишидан уйғониб кетади. Қарасаки боласи ўз ўрнида ухлаб ётарди. Лекин қўшниси, яъни овсининиг етти яшар қизи, деразани синдириб ташкарида конга ботган холда ётарди. Қизчани тез ёрдам машинаси орқали касалхонага олиб кетишади.

Шу кундан бошлаб, катта келиннинг ўша фарзанди тинч ухлайдиган бўлди. Овсинининг қизини кўп дўхтирга олиб боришди. Табиблар хам қолмади олиб боришмаган. Лекин, фойдаси бўлмади. Ягона фарзандидан ажраб қолишди.

Кейинчалик аниқ бўлишича, кичик келин уйга тулиқ эгалик қилиш учун, "эшон муллага" бориб, жодулаб келган экан...

Аллоҳдан қўрқмаган "муллалар", катта пул эвазига, жоду қилишларида ҳали ҳам давом этаётгани, ўз охиратини куйдириб бораётганини, наҳот тушунишмаса. Аллоҳга шак келтириб, жодуга ишонган овсинига нима дейсиз?

Нима бўлганда ҳам Аллоҳ ҳаммасини кўриб турибди. Эртага жавоб берамиз ҳар бир ҳатти харакатларимиз учун. Охиратни уйлайлик Аллоҳга шак келтирмайлик.

Мана бу ҳикоядаги каби бировга ёмонлик қилса албатта ўзига қайтаради. Алам қиларлиси бегуноҳ боласига ургани ёмон.

Адашган бандаларингга йўл кўрсат эй Аллоҳ!

Send as a message
Share on my page
Share in the group