#mulohazalarim
Қуйидаги расмни кўрганлар бир инсонннинг туғилишидан то вафот этгунига қадар бўлган «ҳаёт ҳикояси»ни тушунишлари табиий. Лекин бу ҳикоя кимни қаерда тугашини ҳеч ким билмайди. Ўн олти босқичдан иборат экани бу кўрсатилган «ҳикоя» кимдадир 6-босқичида тугар, кимдадир эса 10 ёки 16гача борар, кимдадир эса саноқли кун ёки соатлардан иборат бўлар...
Кеча пешин намозида жаноза бор экан. Майит 33 ёшда. Мендан ўн ёш кичик. Демак, мен ҳам ўн йил олдин унинг ўрнида бўлиш мумкин эди. Бу йигитнинг жанозасида қатнашаётганим, нафас олиб турганим мен учун ҳали имкон борлигини билдирса-да, бу имкониятдан қанчалик унумли фойдаланяпман? Эртага қайси амалим билан нажот топаман? Бунга биттада жавоб беришга қийналаман.
Умр шамдек ёниб-ёниб тугар охир,
Икки малак елкам узра мудом ҳозир.
Неки амал қилган бўлсам бари зоҳир,
Менга бўлар саволимдан хавотирман.
Аллоҳ оқибатимизни хайрли қилсин!