UMMA TOKEN INVESTOR

Followings
0
No followings
Followers
0
There are no followers
Sherzod Khuja shared a
Translation is not possible.

МАҲЗУН БЎЛМА ...😊

.. Хеч қачон маҳзун бўлма !

Чунки қайғу сени ўтмишингдан безовта қилиб, келажакдан хавотирга солади , оқибатда бугунги кунингни йўқотасан

... Ҳеч қачон маҳзун бўлма !

Чунки қалб қайғу билан овора бўлиб , руҳинг сўниб , юзингнинг нури кетади.

Орзу умидларинг йуқ бўлади

... Эй мўмин банда , маҳзун бўлма !

Чунки қайғу душманингни ҳурсанд қилиб , дўстингни маҳзун қилади . Қайгу сабабли хақиқатларни кўролмай қоласан ...

... Маҳзун бўлма !

Чунки қайғу Қазои-Қадарга норозилик , неъматга эса нонкўрлик бўлади ...

... Маҳзун бўлма !

Чунки қайғу , ғам йуқолган нарсани қайтармайди. Ўликларни тирилтириб, қадарни

қайтармайди , фойда келтирмайди...

... Маҳзун бўлма !

Чунки қайгу шайтондан. Қайғу - фақирлик ва умидсизликдир.

... Маҳзун бўлма !

Агар сен фақир бўлсaнг , умри қарзга ботиб кетган кишилар бор...

Мингани уловинг йуқ бўлса , оёғи шол бўлган одамлар бор

... Маҳзун бўлма !

Агар бир фарзандингдан айрилган бўлсанг , шундай инсонлар борки бутун оиласидан

маҳрум булган...

... Маҳзун бўлма !

Агар гуноҳкор бўлсaнг тавба қил, ёмон иш қилган бўлсанг истиғфор айт...

Хато қилган бўлсанг ислоҳ қил. Аллоҳнинг раҳмати кенг , тавба эшиклари очиқдир...

... Маҳзун бўлма !

Агар ғамга ботсанг , асабларинг таранглашиб , вужудингни қийнаб , тунларни бедор қиласан.

... Маҳзун бўлма !

Чунки Қазои- Қадар қалами ишини битирган , варақлар қуриган , китоб ёпилган , бундан

ошиқча ҳам , кам ҳам бўлмайди , маҳзун бўлма!

... Маҳзун бўлма !

Қўлингдан кетган нарсага ғам чекма. Бири кетган бўлса , хали қўлингда сен англаб , англамаган Аллоҳнинг жуда кўп неъматлари бор .

... Маҳзун бўлма !

Ҳасадгўй , ботил аҳилларининг танқидларига парво қилма , чунки уларнинг сўзларига сабр қилишда сенга ажр мукофот бор...

Сени танқид килишлари сени қадрингни белгилайди, ахир одамлар ўликка сўз отмайдиларку.

... Маҳзун бўлма !

Касаллик албатта кетади , мусибатлар албатта кўтарилади , гуноҳлар кечирилади , қарзлар узилади , маҳбуслар озод бўлади , ғоиблар (кетганлар) албатта қайтиб келади , осийлар тавба қилади , албатта ёмонлар жазосини

олади , маҳзун бўлма ...

... Маҳзун бўлма !

Модомики одамларга яхшиликлар қилар экансан албатта мушкулаларинг хал бўлади ,

чунки бошқаларга яхшилик қилишлик инсонни ўзини мушкулларини ҳал бўлишига сабаб бўлади...

Чунки сенга қилган битта хасанотинг учун ўндан тортиб етти юзгача ажр берилади , балки ундан хам кўпроқ, ин шаа Аллоҳ.

Лекин қилган гуноҳинггачи - биттагина жазо берилади..

... Маҳзун бўлма !

Сенда энг катта неъмат бор , чунки сен Тавхид калимасини айтганлардансан ...

Аҳли қибласан , мусулмонсан , қўлингни дуога кўтарган кишилардансан, сен маҳзун бўлма .

... Маҳзун бўлма !

Чунки сен хаётнинг енгил - оғир , иссик, - совуқ , фақир ва бой холатингда хам фойда устидасан...

Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам

айтганларидек :

~ Мусулмон одам яхшилик келса шукр қилиб савоб олади , машаққатли кун келса сабр қилади, яна савоб олади ...

... Маҳзун бўлма !

Ахир сенда Қуръон бор ! Зикр , дуо бор !

Ахир сенда Намоз, амри - маъруф, садақа ва

бошқа савобли амаллар бор

Ким ҳоҳларди дунёда Иймонингни берасан эвазига дунёдаги хамма нарсани бераман деса , қайси мўмин алмаштирарди..?

... Одамларга зулм қилаётган , хақларини еяётган, туҳмат қилаётган , бўхтон қилаётганлар хам бир куни ўлади ! Зулм кўрган , Сабр қилган , савоб умид қилган кишилар хам ўлади !

Лекин Аллоҳнинг хузурида ким ютуқда бўлади ?

... Дунё ҳаёти вақтинча , Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек :

~ Дунё бир соатлик йўлдир .. Ким ўлмайди ?

... Маҳзун бўлма !

Ахир қора булутларни тарқаганини , қоронгу тунни ёришганини , шамолларни тўхтаганини

кўрмаганмисан.. Ин шаа Аллoҳ машаққатларинг роҳатга, ҳаётинг ёруғликка , келажагинг неъматга тўлиб боради , ин шаа Аллoҳ ...

#islam

#islamic

#uzbek

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group