Muhammadsiddiq Yigitaliyev Profile Picture
UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

УЛАМОЛАР КАМТАРЛИГИ

Аллома Ибн Абдулбарр Моликий ўзларининг "Ат-тамҳид" китобларида ёзадилар: "Кўпчилик шайхларимнинг шундай хотирлаганларини эшитганман: Ғозий ибн Қайс Мадинага келганларида имом Моликдан дарс эшитганлар, қори Нофеъдан эса Қуръонни ўтказганлар.

Мадинада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларига биринчи бор кирган пайтларида, Ибн Абу Зиъб ҳам масжидга кирадилар ва "Таҳийятул-масжид" намозини ўқимасдан ўтириб оладилар.

Шунда Ғозий у кишига қарата: "Эй сен! Тур, икки ракат намоз ўқи. Чунки икки ракат намоз ўқимай, масжидга салом бермай ўтириш жаҳолатдир", дейдилар ёки шунга ўхшаш қўпол гап гапирадилар.

Ибн Абу Зиъб ўрниларидан сакраб туриб, икки ракат намоз ўқидилар. Намозни тугатиб, ортларига суянмасларидан, атрофларини одамлар ўраб олдилар.

Бу ҳолни кўрган Ғозий хижолат, уят ва пушаймонликда қолдилар. Ибн Абу Зиъб ҳақларида одамлардан сўрагандилар: Бу зот Мадинанинг фақиҳ ва ҳурматли кишиларидан, деб жавоб қилишди.

Ўзларида йўқ Ғозий узрларини айтишга тутингандилар, шунда Ибн Абу Зиъб: "Эй биродар, ҳеч хижолат тортманг. Сиз яхшиликка буюрдингиз, биз эса итоат қилдик", дедилар.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group