рустам салимов Profile Picture
UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

ҚИЗИМГА НАСИҲАТ:

1-Асло рашкчи бўлма.

Рашк-талоқнинг калитидир.

2-АЛЛОҲ га муҳаббат қил.

Муҳаббат-бахт чақирувчиси.

3-Эрингга итоат қил.

Итоат-жанжал аритувчиси.

4-Доимо покиза юр.

Поклик-барака олиб келувчи.

5-Эринг ёнида доим хушбўй юр.

Хушбўйлик-ёқимли хотира.

6-Эринг қариндошларини ҳурмат эт.

Силаи раҳм-умр узайтирувчи.

7-Эрингдан бирор ёмон иш содир бўлса, уни узлатда қаттиқ дуо қил.

Дуо-нишонга отилган саноқсиз ўқдир.

8-Кўпхотинликка асло қарши бўлма.

Бу-АЛЛОҲ нинг руҳсати, ажр манбаи

9-Жахлинг чиққанда, эрингдан қоч.

Жаҳл-ақл кушандаси.

10-Борига шукур қил.

Қаноат-ҳақиқий бойликдир.

11-Нимадир керак бўлса, эрингдан эмас, АЛЛОҲ дан сўра.

АЛЛОҲ эринг орқали сенга Етказар.

12-АЛЛОҲ дан бошқадан ҳеч нарса сўрама.

Беҳожатлик-АЛЛОҲ нинг муҳаббатини чақирувчидир.

13-Номусингни доимо сақла.

Хиёнат- ҳеч қачон ўчмас доғ.

14-Эрингни бошқалар билан солиштирма.

Бу-ношукурликни келтирувчи.

15-АЛЛОҲ га доимо боғлан.

У ЗОТ боғланганларни ҳеч қачон Ташламас!

-Султон-

Send as a message
Share on my page
Share in the group