Бир дўстим бор. Анча йиллардан бери чет элга қатнаб ишлаб келади. Яхши ишга жойлашиб олган. Ҳозир оиласини ҳам ўзи ишлайдиган давлатга олиб кетиш ҳаракатида. Шу сабабдан фарзандлари ва аёли инглиз тилини ўрганяпти.
Ўзи тақводор йигит, фарз амалларини зинҳор қазо қилмайди. Китоб ўқишни канда қилмайди. Илм ўрганишга ҳам вақт ажрата олади. Доим интернет орқали илм мажлисларини кузатиб боради.
Ҳар йили икки марта Ўзбекистонга келиб дам олиб кетади. Ҳар доим бир дам олишини рамазонга тўғрилаб келади. Таровиҳ намозларида тетик туриб, Қуръонга диққат билан қулоқ тутади. Маъноларини англаб тадаббур қилишга ҳаракат қилади. Зинҳор уйқусираб, эснаганини кўрмайсиз. Уйи масжиддан анчагина узоқда бўлса ҳам беш маҳал намозга масжидга чиқишга улгуради. Пешиндан кейин етарлича ухлаб олади.
Рамазон ўтиши билан яна ризқини излаб сафарга чиқиб кетади. Шу дўстимга жуда ҳавас қиламан.