UMMA TOKEN INVESTOR

Followings
0
No followings
Followers
0
There are no followers
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
saral fajr shared a
Translation is not possible.

1917 йилда Ироқ ҳудудларидан бирига кирган инглиз генерали Стенли Муд қўй боқувчи чўпон билан кўришиб қолди. У чўпонга итларидан бирортасини сўйса, бир фунт стерлинг бермоқчи эканини таржимон орқали билдирди.

Ит чўпоннинг қўйларини бўрилардан ҳимоя қиладиган, унга қўй боқишда ёрдам берадиган ва хатарни сезиши билан огоҳлантирадиган жуда муҳим нарса эди. Лекин генерал берадиган пулга мавжуд қўйларнинг ярмини сотиб олса бўларди.

Чўпон қўйлардан бирини ушлаб қурбон қилишга қарор қилди ва генералнинг оёғи остида бўғизлади. Генерал бунга кўнмади итни сўйишни буюрди чўпон итни сўйди. Генерал чўпонга итнинг терисини шилиш бадалига яна бир фунт ваъда қилди. Чўпон пулни олиб, унинг айтганини қилди. Генерал Муд чўпон итни бўлаклаб ташласа, яна бир фунт бермоқчи бўлди. Чўпон итни майда-майда бўлакларга бўлди.

Генерал учинчи фунтни бериб, кета бошлади. Чўпон сакраб туриб:

– Яна бир фунт берса, бўлакларни ейишга тайёрлигини айтди.

Генерал Муд:

– Мен сизларнинг табиатингизни билмоқчи эдим холос. Билдимки, нафсингизга қул экансиз! Сен уч фунт стерлингга ўзинг учун энг қадрли бўлган дўстингни бўғизладинг, терисини шилдинг ва бўлакларга бўлдинг. Тўртинчи фунтга уни ейишга ҳам тайёрсан. Мен билишим керак бўлган нарса шу эди – деди.

Ва аскарларига юзланиб:

– Модомики, бу ерда бу каби ақл эгалари кўплаб учрар экан хеч нарсадан хавотир қилмасангиз ҳам бўлаверади - деди.

© "Ироқ тарихидан ижтимоий лавҳалар", Доктор Али Вардий

P.S.: Бир-биримизни сотишни бас қилмас эканмиз, душманларимиз осонликча бизни маҳв этаверишади! Аҳл бўлайлик!

Манба :кораланган кутубхона телеграм канали

Send as a message
Share on my page
Share in the group