ИМОМ МАҲДИЙ ҚАЙСИ ШАРИАТГА АМАЛ ҚИЛАДИЛАР?
#ақида
❓380-САВОЛ: Имом Маҳдий чиқсалар қайси шариатга амал қиладилар?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Маҳдий чиқишларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганлар. Бу хабар эшитдик, имон келтирдик, дейиладиган хабарлар сирасидан бўлиб, тафсилотига киришилмайди. Зотан киришишнинг ҳам фойдаси йўқ.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам у киши ҳақида шундай марҳамат қилганлар:
الْمَهْدِيُّ مِنِّي، أَجْلَى الْجَبْهَةِ ، أَقْنَى الْأَنْفِ، يَمْلَأُ الْأَرْضَ قِسْطًا وَعَدْلًا كَمَا مُلِئَتْ جَوْرًا وَظُلْمًا، يَمْلِكُ سَبْعَ سِنِينَ (رواه الإمام أبو داود عن أبي سعيد رضي الله عنه)
яъни: “Маҳдий мен(инг насабим)дандир. Пешонаси ялтироқ, бурни узунроқ. У зулм ва жаврга тўлган ер юзини адолат ва инсофга тўлдиради. Унинг мулки етти йил давом этади” (Имом Абу Довуд ривоятлари).
Маҳдий ҳақларида “Авнул маъбуд шарҳ сунани Абу Довуд” китобида шундай дейилади:
يقيم السنة ويعمل بشرع الله تعالي ... فلا يقيم شرعا جديدا بل يوافق ما جاء به الرسول صلي الله عليه وسلم
яъни: “У зот суннатни қоим қилиб, Аллоҳ таолонинг шариатига амал қилади. Янги шариат олиб келмайди, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган шариатга мувофиқ иш юритади". Тавфиқ Аллоҳдан.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. @fatvouz