Translation is not possible.
Кўзларимиз кўпинча фақат нуқсон ва камчиликларни кўришга одатланган…
Кўп эшитаман: «Талабалар ўқимай қўйган, ёшларга телефон бўлса бўлди, китоб керак эмас», дейишади.
Йўқ, бу нотўғри фикр.
Ҳозирги давр ёшлари ўқияпти. Айниқса 2005–2009 йилларда туғилган «поколения»- жуда фаол, изланувчан ва билимга чанқоқ.
Кутубхоналарда бўш жой топиш қийин, китоб дўконларида навбатлар бор.
Ижтимоий тармоқларда китобхонлик тарғиботи кучайган. Масалан,«Mutolaa» дастури. Электрон, аудио китоблани осон топиш имконини берди.
Илгарилари илмий мақола, тезис ёки диссертациялар фақат катталарга хос деб қараларди. Бугун эса мактаб ўқувчилари 8-синфданоқ илмий иш қилишни ўрганмоқда.
Шахсан ўзим ҳам мақолалар чоп этганман 🙂
Ёшлар ўқимаяпти, дейишдан олдин, натижага эришаётган ёшларга ҳам назар ташлайлик.
Чунки ҳақиқат бошқача.
Тўғри қўлимиздан телефон тушмайди, лекин бизда билим хам мақсад хам бор))
Send as a message
Share on my page
Share in the group