Translation is not possible.
Сафвон ибн Абдуллоҳ шундай ривоят қилади: "Шомга келдим. Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг уйига (зиёрат учун) бориб, уни топа олмадим. (Уйда) Умму Дардо розияллоҳу анҳони (қайнонамни) кўрдим. Умму Дардо розияллоҳу анҳо: "Бу йил ҳаж қилмоқчимисан?", деб сўради. Мен: “Ҳа", дедим. Умму Дардо рози- яллоҳу анҳо: "Биз учун ҳам Аллоҳдан яхшилик сўраб дуо қил. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дер эдилар: "Мусулмон кишининг ўз биродари учун ғайбдан (унга сездирмасдан) қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида бир фаришта вакил бўлиб туради. У ҳар сафар биродари учун яхшилик сўраб дуо қилса, унга вакил қилинган фаришта: "Омин! сенга ҳам шунинг ўхшаши бўлсин!", дейди" (Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти).
Send as a message
Share on my page
Share in the group