Translation is not possible.
Поклик
📜Ҳақиқий таҳорат, покланиш даражалари
«Албатта, Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни севадир ва покланувчиларни севадир», Бақара сураси, 222-оят.
1. Зоҳирий (ташқи) покланиш:
Бунга баданни ҳадас, нопокликдан тозалаш (таҳорат ва ғусл қилиш ила) ва либос ва жойни турли нопоклик ҳамда нажосатлардан поклаш киради.
2. Аъзоларнинг покланиши:
Бу тана аъзоларини гуноҳу маъсиятлардан тозалашдир. Масалан: тилни ғийбат ва ёлғондан тийиш, кўзни ҳаромга қарашдан қайтариш ва ҳоказо.
3. Қалбнинг покланиши:
Қалбни ширк, ҳасад, кибр, ужб, манманлик, риё ва адоват каби иллатлардан тозалаш.
4. Сирнинг (руҳнинг) покланиши (Таҳоратнинг асл мағзи):
Бу энг олий даража бўлиб, "сир"ни (инсон ўз ички оламини) Аллоҳ таолодан бошқа барча нарсалардан поклаш демакдир.
Фақат биринчи босқич (зоҳирий поклик) билан машғул бўлиб, ички оламни эътиборсиз қолдириш — уйнинг ташқи деворларини безаб, ичини эса ахлатларга тўла ҳолда қолдирган кишининг мисолига ўхшайди.
Имом Ғаззолийнинг «Иҳё-у улумиддин» асаридан.
©️arabicuz
Send as a message
Share on my page
Share in the group