Эрон Форс кўрфазидаги интернет кабелларини узиб ташлаш билан таҳдид қилмоқда.
Жаҳон рақамли барқарорлиги хавф остида қолди. Эрон агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, сувости кабель инфратузилмасини йўқ қилиши мумкинлиги ҳақида расман огоҳлантирди.
Бу нега муҳим?
- Жаҳон трафигининг 17 фоизи: Қизил денгиз ва Ҳурмуз бўғози орқали Осиё ва Европани боғловчи асосий магистраллар ўтади.
- Сунъий интеллект ва булутли тизимларга зарба: БАА ва Саудия Арабистонидаги илғор сунъий интеллект тизимлари ишини таъминловчи йирик маълумотлар марказлари (дата-центрлар) хавф остида қолди.
- Ойлаб алоқасиз қолиш: Ҳарбий низо шароитида чуқурликдаги кабелларни таъмирлашнинг деярли иложи йўқ. Тикланиш ишлари ойлаб вақт талаб қилиши мумкин, бу эса молиявий ва технологик бозорларни фалаж қилади.
- Ҳормуз бўғозининг қамал қилиниши ва йирик пудратчилар (масалан, Alcatel Submarine Networks) томонидан форс-мажор эълон қилиниши фонида, минтақа рақамли яккаланиб қолиш хавфи остида.
Экспертлар интернет тезлигининг глобал пасайишини ва Microsoft, Google ҳамда Amazon каби техник гигантлар учун миллиардлаб зарар кўришини прогноз қилмоқдалар.
Dunyoda sodir bo\'layotgan voqea va hodisalar haqida xabardor bo\'ling

Dunyoda sodir bo'layotgan voqea va hodisalar haqida xabardor bo'ling