Мағфират ва афв ўртасидаги фарқ нимада биласизми?
Мағфират деганда, Аллоҳ бандасининг гуноҳини яшириши, уни бу дунёда шарманда қилмаслиги ва охиратда шу гуноҳи учун жазоламаслиги тушунилади; аммо у барибир номаи аъмолда ёзилганича қолади.
Афв эса ундан ҳам юксакроқдир – бу гуноҳни бутунлай ўчириб ташлаш, худди у ҳеч қачон содир бўлмагандек йўқ қилишдир. Мағфират гуноҳнинг устини ёпса, Афв унинг асоратини ҳам қолдирмайди.
Қалбимиздаги оғир юклар билан Унга юзланганимизда, У нафақат бизни кечиради, балки барча хатоларимизни Ўзининг чексиз лутфи билан буткул ўчириб юборади.
Тасаввур қилинг, сиз бир оғир гуноҳни қилгансиз, ўша гуноҳга минг афсус қилдингиз, афв сўрадингиз ва охиратда амал китобингиз берилди, ва унда ўша гуноҳингиз ҳатто ёзилмаган ҳам…
Аллоҳдан афв сўранг, зеро Аллоҳ Афуввун-Ғофур, яъни кечиримлилиги мукаммал, мағфиратига шак-шубҳа йўқ, ва Афуввун-Қодийр, яъни жазолашга қодир бўла туриб, чексиз раҳмати билан афв қиладиган Зот.
Афв эт бизни, Аллоҳим.