Translation is not possible.
#Ramazonning_19_kuni…
💎 Демак, олдимизда энг қиммат, энг сирли, энг баракали кечалар яқинлашмоқда.
🎁 Рамазоннинг охирги 10 куни — мўминлар учун имкониятлар эшиги янаям кенг очиладиган вақт.
🐪 Бу кечаларда Лайлатул Қадр — минг ойдан ҳам афзал бўлган кеча яширинган.
📚“Лайлатул Қадр минг ойдан яхшироқдир.”
— (Қадр сураси, 3-оят)
🎙 Тасаввур қилинг…
Бир кечада қилган ибодатингиз 83 йилдан ортиқ ибодатдан ҳам афзал бўлиши мумкин.
Шунинг учун Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ Рамазоннинг охирги ўн кунида ибодатни янада кўпайтирар эдилар.
🌹 Рамазондаги тоқ кечалар (Лайлатул Қадрни излаш учун):
21-кеча — 10 март
23-кеча — 12 март
25-кеча — 14 март
27-кеча — 16 март
29-кеча — 18 март
⭕️ Эсда тутинг:
21 → 23 → 25 → 27 → 29
⭕️ Бугун 18-кун бўлса…
Демак, атиги 3 кундан кейин биринчи муборак кеча бошланади.
🌹 Рамазон жуда тез ўтиб кетмоқда.
Кеча бошлангандек эди — бугун эса охирги ўн кун эшигида турибмиз.
Балки бу бизнинг ҳаётимиздаги охирги Рамазон бўлиши мумкин.
Балки кейинги йил бу кунларга етиб келолмасмиз.
⭕️ Шунинг учун:
✔️Қуръон ўқинг
✔️ Дуо қилинг
✔️ Тавба қилинг
✔️ Йиғлаб бўлса ҳам Аллоҳдан кечирим сўранг
🌹 Пайғамбаримиз ﷺ Лайлатул Қадр учун энг кўп ўқиладиган дуони ўргатганлар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
📖 "Аллоҳумма, иннака ъафуввун, туҳиббул-ъафва фаъфу ъанний"
Эй Аллоҳ, дарҳақиқат Сен афв қилувчисан (кечирувчисан), афв этишни яхши кўрасан. Шунинг учун мени афв эт дейишни кўпайтиринг.
⭕️ Бу кечаларни бекор ўтказиб юбормайлик.
📷 Бугундан бошлаб Рамазоннинг охирги кунларини ғанимат билинг. Чунки Қадр кечаси аниқ бир кунга белгиланган эмас, у ҳар йили ўзгариб туриши мумкин. Масалан, ўтган йили 21-кечага тўғри келган бўлса, бу йил бошқа бир кечага тўғри келиши эҳтимол.
Шу сабабли бугундан бошлаб Ҳайит байрамигача бўлган ҳар бир кечани ибодат, дуо ва яхшиликлар билан ўтказишга ҳаракат қилайлик. Балки айнан шу кечалардан бирида минг ойдан афзал бўлган Қадр кечасига етиб қолармиз.
📕 Яқинларингизга ҳам улашиб, эслатма қилинг
@sahihduolardan
Send as a message
Share on my page
Share in the group