#qaddi_kitob
Жумали
Меҳмет Олақош
192 бет
08.02.2026
09.02.2026
Аслида китобнинг номи «Жумали» эмас,«Акиф Хўжа» бўлиши керак эди 😁.
Ўқишга осон, содда ва воқеалар кетма кетлиги ўқувчини ўзига тортади. Китоб бошида Жумалини ва Атакан бейни ёмон образлар деб ўйлагандим, лекин воқеалар ривожидан китобда салбий образ йуқлигини тушундим.
Энг кўп ёқган қахрамонлар:
Жумали— мард эркак, эшитишни билади, ёш бўлишига қарамасдан дунёқараши кенг, мехрибон инсон. Онаси учун қасд олиш орзусида қалбида алам билан катта бўлган «кучли» шахс.
Акиф Хўжа — ақийдаси мустахкам инсон, саховатпеша, нутқи гўзал, илмли ва мехрибон инсон. Дўстлари ва оиласига садоқатли. Айниқса, хун сифатида берилган машинани дўстига шунчаки эвазсиз бергани хайратлантирди, ўзи машиналарга қизиқса хам дунёга муҳаббат қўймади. Китобдаги энг жасур шахс
—кимларга тавсия қиламан?
Диний китобларни ўқишни энди бошлаганлар учун мос келади. Меҳмет Олақошнинг ўзига хос ёзиш усули бор, яъни, илмли инсон билан савол жавоб кўринишида китобнинг асл ғоясини етқазиб бериш. Бу «Пешонамдаги нур» китобида хам акс этган.
(Агар анчадан бери диний китобларни ўқиётган бўлсангиз сизга зерикарли бўлиши мумкин)