Translation is not possible.
#qaddi_kitob
 
Фотиманинг боласи
Жосим ал-Умрон
144бет
07.02.2026
07.02.2026
 
Бош қахрамонлар Фотима, Юсуф ва Марьям орқали ёзувчи онанинг мехри, она ва бола ўртасидаги муносабат, эр хотин муаммога қандай қараши кераклиги, жамиятдаги ўрин ва «одамлар нима дейди?» деб яшашнинг оқибатини кўрсатиб берган.
 
Китобнинг энг кўп ёқган тарафи— унда салбий образ йуқлиги, ўқувчи ёшидан қатъий назар тушунилишга осон ва таъсирли ёзилганлиги бўлди.
 
Фотима — бош қахрамон ва 3 фарзанднинг онаси. Юсуфга нисбатан ноҳақлик қилган бўлса хам у фақат Юсуфнинг манфаати учун, келажакда жамиятдан орқада қолмаслиги учун қилди.
 
Юсуф — ўзлаштиришдан орқада қолган, мехрибон, доим онасини рози қилишга урунадиган, мехр қидирадиган образ.
 
Марьям — Юсуфнинг холаси. Адолат, мехр ва хақиқий «мехрибон она» рамзи.
 
Китобдан чиқарган хулосаларимдан бири: оилада бирор муаммо чиқса, ўзини узоқлаштириб ёки овозини кўтариб захарли сўзлар билан эмас, иссиқ чой устида самимий сухбат билан хал қилиш керак. Юсуфнинг отаси Фотимадан чарчаганди. Муаммони хал қилиш ўрнига ўзини дўстлари даврасига отди. Оиладаги барча маъсулиятни Фотимага юклади.
 
—китобни кимга тавсия қиламан?
 
Хар бир ота онага ва устозларга, синфдошлари орасида «ўзлаштиришга қийналаётган» ўқувчилар бор болаларга.
Send as a message
Share on my page
Share in the group