Translation is not possible.
Гўзал хулқ.
 
Диннинг барчаси хулқдир. Ким сендан хулқда ўзиб кетса, демак, динда ўзиб кетибди.
 
Аллоҳ таоло бандалари ичидан хулқи яхшисини яхши кўради.
 
Мен учун энг суюклигингиз, Қиёматда менга энг яқин ўтирадиганингиз — хулқи гўзалингиздир!
 
Мезонда гўзал хулқдан оғир нарса бўлмайди.
 
Росулуллоҳ ﷺнинг хулқлари ҳақида Оиша онамиздан сўрашганда:«Хулқлари Қуръон эди» деганлар.
 
Аллоҳ таоло Росулуллоҳ ﷺнинг чиройлари хақида мақтамади ҳолбуки Росулуллоҳﷺ ниҳоятда гўзал бўлганлар.
Аллоҳ таоло Росулуллоҳ ﷺнинг насабларини мақтамади ҳолбуки Росулуллоҳ ﷺ ўз қавмлари ичида буюк насабли эдилар.
Аллоҳ таоло У зот ﷺнинг гўзал хулқларини мақтаб:«Сиз буюк хулқ соҳибисиз», деди.
 
«Пайғамбар изидан»
Send as a message
Share on my page
Share in the group