Translation is not possible.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда айтилади: «Бир киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Расулуллоҳ, сизни кўрган, сизга иймон келтирганларга тубо бўлсин!» деди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мени кўрган, менга иймон келтирганларга тубо бўлсин ҳамда мени кўрмай туриб менга ишонганларга тубо бўлсин, тубо бўлсин, тубо бўлсин!» дедилар. «Тубо нима, ё Расулуллоҳ?» сўради ҳалиги киши. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У жаннатдаги дарахтдир, баландлиги юз йиллик масофа, унинг гулкосасидан жаннат аҳлининг кийими чиқади», деб жавоб бердилар.
 
Имом Аҳмад ривояти.
Send as a message
Share on my page
Share in the group