Translation is not possible.
Китоб: Сен бир олам мен ўзга олам.
Муаллиф: Фея Моран.
Саҳифалар: 307.
 
Китоб ҳақида дастлабки аниқ бир фикрим, китобнинг “сариқ адабиёт” туркумидан экани, жанр жуда жўн, сўзлар, диалоглар бир-бирига ёпишмаган. Аслини олганда “трендга” чиқиб, айланганидан ҳам билсам бўлар эди, ўқиб кўришдан ягона мақсадим, шу қадар ижтимоий тармоқларда “роммантизация” қилиб юборишларининг сабабини билгим келди. Муаллиф ҳам жуда ёш, тахминан асарлари 15–25 ёш оралиғидаги “сариқ адабиёт” ихлосмандларини қамраб олади (тахмин).
Асар мазмунига тўхталсам, китоб, бир мусулмон қизининг эътиқодсизлар, айнан ислом динига нисбатан мутаассибларнинг қаршисидаги оғриқлари, қийинчиликлари ифодаланади. Асар, Ламия Уайт, ислом динига эътиқод қилувчи, айнан 1980-йилларда мусулмонларни террорист сифатида кўрадиган қатлам ичига тушиб қолганидан кейинги воқеалар билан давом этади. Қаҳрамонимиз, айнан мусулмон бўлгани учун каллака қилинар, эзғиланар, қаттиқ босим остида ҳақоратланар эди. Шу қўйи, қийноқлар ва оғриқли ҳиссиётлар қуршовида яшаётган қаҳрамонимизнинг ҳаётига Элиас Конли исмли безори, шу билан бирга юқори мактабда таниқли/ўқимишли йигит кириб келади, биз билган севги сценарийси — йигит дастлаб таҳқирлайди, сўнг мовий кўзларга ошиқ бўлади ва ишқдан сармаст бўлиб севиб қолади, ҳа, азизлар, шундай.
Қаҳрамонимиз Элиаснинг болаликдаги травмаси сабаб унда диндoр мусулмонларга нисбатан нафрат бор эди, ҳаммасини каллакесар ва қонхўр деб ўйларди, токи мактабга шарқ гўзали, яъни Ламия келмагунча. Хулласки, шу тариқа бу икки ёш, бебошлар ўртасида чирс, чирс учқунлар пайдо бўла бошлади (асабим бузилганидан кесатиб ёзяпман).
Яна бир неча қаҳрамонларимиз — тубанликнинг энг чўққисини забт этишга улгурган ахлоқсиз Честер ва Кристина образлари. Булар орқали инсон эътиқодсиз ва динсиз бўлган ҳолатида, ҳайвондон қуйи даражага тушиб кетиши, унда ҳеч қандай чегара ва мезонлар бўлмаслигини яққол исбот қилиб берадилар. Ҳар бир образга тўхталиб ўтгим йўқ.
Асардан олган бир неча хулосаларим бор. Асар орқали диндорлар қуршовида яшаш ҳам бир неъмат эканлиги сингдириб ўтилган. Яна бир хулоса эса — Аллоҳ изн берса, динсизлар қуршовида бўлсангиз ҳам, биргина ҳақ динга эътиқод қилувчи ёнингизда бўлса, ўз йўлингизни топа оласиз (Элиас мисолида).
Асарни пуч демоқчи эмасман, эҳтимол, мен мусулмон ҳолимда буни ўқиган бўлсам, асар бошқа бир динга эътиқод қилувчилар, ёки динсизлар, ёки исломга нисбатан аламзада кимсалар ўқиса, эҳтимол, бу дин қанчалик мўтадил ва гўзал эканини ҳис қилишар (яхши ниятда).
Асарни “роммантизация” қилишга арзимайди, маркетинг қурбони бўлиб, пулларингизни сарф қилишга арзимайди. Асосан ёшлар орасида (ўзим қариб қолгандек гапиряпман) ижобий қабул қилинаётганининг сабаби эса оддий — биз пушти кўзойнакларда кўришимиз мумкин бўлган севги сценарийси сабаб. “Шарқ гўзали” каби сўзлар, икки номаҳрамнинг қалам орқали қўлларини тутишлари, эҳтимол (шу нуқталарда асаб толаларим бир-бир узилди).
Шахсий рейтинг бўйича жуда паст баҳо бераман, жанр жуда бўш, айтганимдек.
Классика ўқийдиган, оғир китобларни ҳазм қилиш даражасига чиққан, аллақачон китобларни фильтр асосида қабул қиладиганлар учун асар эмас. Сотиб олманг, ўқиманг. Яхшиси, вақт синовидан ўтган асарларни ўқиш афзал.
Шу нуқтага қадар ўқиганингиз учун ташаккур.
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group