Translation is not possible.
ЛОЙИҲА ЖУДА САМАРАЛИ ЎТДИ
Шу йил 25 ноябрь куни Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий томонларидан эълон қилинган «1 МИЛЛИАРД ИСТИҒФОР» лойиҳамизни халқимиз кўтаринки кайфиятда, катта қизиқиш билан кутиб олди ва бу жараёнда жуда фаол иштирок этди.
Ўтказилган челленжда ботга жўнатилган истиғфорлар адади шунчалик кўп бўлдики, уларни аниқ ҳисоб-китоб қилиш қийинчилик туғдирди.
Лекин, шундай бўлса-да, ҳисоб-китобларимизга кўра, челленжда юртдошларимиз айтган истиғфорлар, зикрлар сони «15 МИЛЛИАРД ИСТИҒФОР»дан ошиб кетди.
Муборак кунда тонг-саҳар «Минор» масжидида Аллоҳ учун қўй сўйилиб, ҳақдорларга эҳсонлар тарқатилди.
Шунингдек, жума намозидан сўнг Истисқо намози ҳам ўқилиб, ортидан дуолар қилинди.
Аллоҳ таоло юртимиздан ҳар хил бало-офатларни даф қилсин! Чанг-тўзонлардан асрасин!
Обиҳаёт неъмати – ёмғир ва қорни баракали қилиб ёғдирсин!
Send as a message
Share on my page
Share in the group