Translation is not possible.
АДОЛАТ
Бир куни жума намозида масжидда бироз дилхираликка дуч келдим. Ўшанда доим барвақт чиқиб имомни маърузасини эшитадиган одам, бир сабаб бўлиб кечикиб чиқдим. Стул қолмаган экан.(Оёғимда жароҳат бор, намозни стул қўйиб ўқийман). Атрофни қидирдим, кексароқ бир одамни ёнида икки бўш стул турган экан.
-- Отахон биттасини олсам майлими?-- дея одоб юзасидан сўрадим.
-- Йўқ, бу Анвар хожини жойлари. Хозир раис билан келадилар.
Очиғи роса тилим қичиди.. Отахонга масжидда фақат уч кишини, имомни, имомга бирон нима бўлса дарров ўрнига ўтадиган ёрдамчисини ва майитни жойи аниқ бўлишини тушунтириб қўйгим келди..
Бироқ мен ибодатга келганман, биров биров билан тортишгани эмас..
Хуллас индамай бир амаллаб стулсиз намозни адо этдим. Оёқларимни оғриғидан ноқулай холга тушиб бироз сафдагиларга халал бердим.(Бундан асло хафа бўлмадим, қайтанга одатдагидан кўпроқ савобга эга бўлдим деб умид қилдим.)
Фақат ўша Анвар хожиям, раис хам келмади. Иккала стул ҳам бўш ётди...
Яна бир куни бир ёш биродаримни масжидга олиб чиқдим.Уни чамаси беш олти яшарли ўғилчаси ҳам бирга эди. Хали имом келмаган, токчадан китоб олиб варақлай бошладим. Укахоним эса телефон очиб маъруза тинглади. Ўғли озгина ўйинқароқ шекилли уёқдан буёққа чопаётганда имом кириб қолди.
-- Кимни боласи? Олдингизга олиб ўтирсангиз бўлмайдими? Телефон кавламасдан укам!?
Имомни танбеҳи хатто менгаям малол келди. Уни яхши биламан, ўзи жуда яхши одам. Лекин унга бугун нимадир бўлган кўринади. Кейин маъруза вақтида айнан ўша биродаримга теккизиб, "телефон ўйнаб ўтирадиганлар чойхонага борларинг!" деб юборди.. Имом яхши одам, лекин у ўша куни дўстимни жахл устида очиқчасига масжиддан хайдаганди.. Дарҳақиқат, дили оғриган дўстим бизни масжидга бошқа қайтиб чиқмади..
Мен нега буларни ёзяпман? Бировни айбини очиш ё ғийбат эмас бу..Бу бутун бир умматни дарди.Мана шу суратга қаранг сафдагилар орасида фарқ борми? Ха, дейсиз, бирини кийими жулдур, бечораҳол экан.Бироқ фақат зоҳиран шундай.Аслида эса Аллоҳнинг уйида уларни хеч қандай фарқи йўқ! Хаммалари бирдай оддий мусулмонга амр қилинган фарзлар,ва бериладиган имтиёзларга эгалар.Буни шу жулдур кийимли мискин хам билади.Шу сабаб истаса шоҳ билан, истаса гадо билан бир сафда туриб шараф билан Роббисига ибодат қилади.Адолат мана шу сафдан бошланади!
Биз ҳаётда ноҳақликка учрасак ёки бирортасидан зулм кўрсак, бу дунёда адолат йўқ деб нолиймиз,дод соламиз. Демоқчиманки, Аллоҳнинг уйидаги адолатсизликка кўз юмиб, кейин ташқи ижтимоий хаётдан адолат кутиш, назаримда худди хўроздан тухум кутишга ўхшайди...
Tohir Malik
@Ahmad_Bayon
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group