Translation is not possible.
#siyrat #muhabbat
Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам уйга кирсалар, Оиша онамиз бир дирҳамни тозалаётган эканлар. Набий соллалоҳу алайҳи васаллам:
- Нима қиляпсан, Оиша?, деб сўрадилар. Оиша онамиз:
- Дирҳамни тозалаяпман, - дедилар. Росулуллоҳ:
- Нима учун?, - деб сўрадилар. Оиша онамиз:
- Сиз бир сафар: «Ким бир муҳтож одамга Аллоҳ йўлида садақа берса, муҳтожнинг қўлига етишидан олдин Аллоҳ таолонинг қўлига етади», деган эдингиз. Шу сўзни эшитганимдан бери садақа қиладиган пулларимни тозалаб, кейин бераман, чунки Роббимнинг қўлига мендан кир дирҳамлар етиб бормасин.
Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатнинг қай даражада еканига эътибор бермайсизми?
@siyratmanba
Send as a message
Share on my page
Share in the group