Исломнинг илк пайтларидаёқ ҳидоятга эришган саҳобия аёллардан бири Фотима бинти Асад (розияллоҳу анҳо) эди. У Бани Ҳошим авлодидан бўлиб, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) амакилари ва ҳомийлари Абу Толибнинг аёли, Ҳазрати Алининг онаси эди.
Пайғамбаримизнинг оналари ва боболари вафот этишгач, амакилари Абу Толиб у зотни тарбиясига олади. Унинг аёли Фотима эса, кичкина Муҳаммадга у уйларига келганидан бошлаб меҳр-мурувват ва шафқат кўрсатди. Ўз фарзандларидан ҳам кўра кўпроқ Муҳаммадни уйлар, жону дилдан парвариш қилар эди. Орадан йиллар ўтди. Муҳаммад қирқ ёшга тўлганида ваҳий кела бошлади.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пайғамбарликларининг биринчи уч йилида одамларни яширин тарзда Исломга чорлар ва бу ишни ниҳоятда махфий, оҳиста олиб борардилар. Ниҳоят, бу динни кенг оммага етказиш пайти келди. Ишни қаердан ва кимдан бошлаш Расули акрамга ваҳий орқали билдирилди: “Яқин қариидошларингизии охират азобидан огоҳлантиринг!” (Шуаро, 214).
Шундан кейин Расулуллоҳ бутун қариндошларини тўплаб, бундай дедилар: “Ҳамд фақат Аллоҳга хосдир. Унга ҳамд айтаман. Ундангина мадад сурайман, ёлғиз Унга имон келтираман ва Унга таваккул қиламан. Мен кузим билан кургандек биламан ва сизга ҳам маълум қиламанки, Аллоҳ таолодан бошқа илоҳ йўқ. У бирдир, Унинг шериги ва тенги юқдир. Сизларни ўзидан ўзга илоҳ бўлмаган ёлғиз Аллоҳга имон келтиришга чақираман. Мен Унинг бутун инсониятга юборган сунгги пайғамбариман. Аллоҳга қасам, сизлар уйқуга чўмганингиз каби уласиз. Уйқудан уйғонгандек тириласиз ва қилган барча амалларингизнинг ҳисобини берасиз. Эзгу ишларингиз мукофотини, ёмон қилмишларингиз жазосини оласиз. Бу ҳам булса, ё абадий жаннатда ёки тоабад дўзахда қолиш демакдир. Биринчи марта охират азобидин огоҳ этган одамларим сизларсиз.
Эй Абдулмутталиб авлоди! Мен сизларга улуғ ва қийматли, дунё ва охиратингиз учун фойдали нарсалар келтирдим. Араблар орасида ўз қавмига бундан яхшироқ нарса келтирган кимсани билмайман. Мен сизларни осон, енгил ва ме-онда тош босадиган (оғир келадиган) икки калимага даъват қиламан. У ҳам булса: “Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ” (Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ юқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир), деб айтишингиздир”.
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ушбу сўзларни айтганларидан кейин қариндошларидан бир нечаси имон келтиришди. Фотима бинти Асад ҳам ана шу бахтиёр инсонлар орасида эди. Эри Абу Толибдан ташқари барча фарзандлари бирин-кетин мусулмон булишди. Расули акрам бир сафар яқин қариндошларига мурожаат қилиб, сузлари сунггида: “У ҳолда қайси бирингиз бу юлда менга тобеъ, ёрдамчи ва вазирим буласиз?” дедилар. Ун икки-ун уч ёшлардаги Али ўринларидан сакраб турганларида Расулуллоҳ: “Сен утир!” дедилар. Кейин саволларини яна уч бор такрорладилар. Ҳар сафар Ал уринларидан туриб “Мен!” дердилар. Учинчисида яна Али ўринларидан туриб бундай дедилар: “Ё Расулуллоҳ! Ёшим ҳар қанча кичик булса ҳам, мен сизга ёрдамчи бўламан!”
Ҳали ёш бола Алининг бу самимий сузлари Расули акрамни жуда тулқинлантириб юборди. Аллоҳ Фотима бинти Асадга шундай фидокор ва солиҳ фарзандлар берган эди.
Фотима бинти Асад гўзал ахлоқли, юшмоқ табиатли булиб, пайғамбаримизнинг ҳузурларида эътиборли аёллардан эди. Расулуллоҳ уни мадҳ этар, ҳурматини жойига қуяр эдилар. Чунки Фотима бинти Асад, юқорида айтилганидек, Пайғамбаримизни болаликларидан парвариш қилган. У ўз фарзандлари туриб, аввал у зотнинг қорниларини туйғазар, олдин у зотнинг бошларини меҳр билан силар, сочларини тарар эди. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бу саҳобия ҳақида: “У менинг онам эди”, дея марҳамат қилганлар. Икки олам сарварининг муборак оғизларидан бу сузларнинг чиқиши Фотима бинти Асад учун буюк саодат эди.
Даврлар утиши билан Фотима бинти Асаднинг ҳам умри ниҳояланди ва абадият сари юл олди. Пайғамбаримиз устларидаги кўйлакларини ечиб, у билан марҳумани кафанлашни буюрдилар. Бу аёлга жаннат либослари кийдирилиши учун шундай қилганларини айтдилар.
Расулуллоҳ имомликларида жаноза намози ўқиб бўлингач, майитни у зот шахсан ўзлари қабрга қуйдилар. Қабрдан чиқаётганларида икки кўзларидан ёшлар оқарди. У ерда ҳозир бўлган Ҳазрати Умар ва бошқалар Расулуллоҳ Фотима бинти Асаддан бошқа ҳеч кимга бундай қилмаганларини айтишади. Кейин Расулуллоҳ қабр бошида бундай дуо қилдилар: “Аллоҳ таоло сизни мағфират қилсин, кечирсин, сизни Ўзи мукофотласин. Эй онажон! Аллоҳ сизни раҳматига олсин. Ўзингиз оч була туриб, мени тўйдирдингиз, емай едирдингиз, киймай кийдирдингиз. Тирилтирадиган ҳам, ўлдирадиган ҳам, Аллоҳ таолодир. У доимо барҳаётдир.
Аллоҳим! Онам Фотима бинти Асадни афв эт, гуноҳларини кечир. Унга ҳужжатингни билдир, қабрни кенгайтир. Эй марҳаматлиларнинг марҳаматлиси Аллоҳим! Мен пайғамбаринг ва уўтмишдаги барча пайғамбарларинг ҳаққи-ҳурмати, бу дуоларимни ижобат айла!”
Дуоси Аллоҳ ҳузурида бешак ижобат зотнинг ана шундай дуоларини олишга муяссар бўлиши бу саҳобиянинг том маънода саодатманд аёллардан эканидан дарак беради. Аллоҳ ундан рози булсин.

Comment
Share
Send as a message
Share on my page
Share in the group