Translation is not possible.
"Қанийди кўзларимиз фақат ташқарига эмас ичкарига хам қаратилган бўлса" -Йўқ бу асло исён эмас , бу ибора яратилишдаги бир қуср хақида эмас...Астағфируллоҳ!
Инсон энг гўзал шаклда яратилган албатта , шубҳасиз! Алҳамдулиллаҳ!
Билмадим солиштириш тўғри бўладими , шунчаки қиёсий мисол ; Бир технологияни қандай қўлланишни билмасангиз унинг сизга хеч қандай навфи бўлмайди ,қўлланиш учун йўриқномани ўқишингиз керак.
Аллоҳ азза ва жалла танимизга ва руҳимизга биз билмаган , идрок қилолмаган у қадар муҳташам а'золарни жойлаганки бу кўриш , эшитиш , там билишдек эмас...
Қалб кўзи хақнинг бошқа бир босқичини кўради , "ичкари"ни тафтиш қилиш учун мухимдир...Синовни қарангки уни қўллашимиз учун йўриқнома зарур ва алоҳида илмни талаб қилади.
Send as a message
Share on my page
Share in the group