Translation is not possible.

Бутун умрини Асад режими остида ўтказган суриялик ўзининг ажойиб ҳикоясини Ҳарбий Операциялар Қўмондонлиги билан баҳам кўради.

🗣У автомашинасини озодлик ҳаракати жангчилари тасодифан уриб юбориб, эшикни тўлиқ алмаштиришга улгурганини айтиб берди. Одатдагидек қўпол ёки бефарқ муносабат ўрнига, улар унинг олдига келиб, кечирим сўрашди ва таъмирлаш қанча туришини сўрашди. Қолаверса, устани ўзи танлашини ва нархини аниқлаб беришни таклиф қилишди. Суриялик суммани билиб олгач, озодлик ҳаракати жангчилари етказилган зарарни тезда қоплашди.

Нега у бунчалик ҳайратда қолди?

Асад режими давридаги ҳарбийлар, унинг фикрича, энг шафқатсиз ва бузуқ одамлар ҳисобланган. Агар аскар намоз ўқиса ёки Аллоҳни ва динни лаънатлашга йўл қўймаса, бу камдан-кам ҳол ҳисобланган. Армияда улар, \"Бу ерда динга жой йўқ, Худойингизни дарвоза олдида қолдиринг\", дея очиқчасига эълон қилишар эди.

Агар кимдир куфрдан қочган бўлса, уни \"Мусулмон биродарлар\" билан алоқаси борликда гумон қилиш ва шу гуруҳга мансубликда айблаш мумкин эди. Бундай одамлар кўпинча ҳибсга олинар ва баъзан ҳатто йўқ қилинар эди.

Globalhabarlar - Каналимизга обуна бўлинг

3 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group