Translation is not possible.

ҲАММА менДАН ЯХШИРОҚ.

Шайтонга қарши ўзимча курашмоқчи бўлдим.

Қарасам, ўзимни бошқалардан яхшироқ деб ҳис қиляпман. Васваса деб ўйлаб, тескарисини ҳис қилишга ҳаракат қилдим. Ҳамма мендан яхшироқ, дегим келмаса-да, дедим. Ичимда ўйлашим яхшию, лекин бировга айтишга яна ғурурим йўл қўймаяпти. Буни ҳам васваса деб ўйладим ва унинг тескарисини қилиб, бировга айтдим. Айтишим билан *ҳамма ҳам бировга буни айта олмайди* деган фикр ўтди. Демак, яна ўзимни яхшироқ деб ўйлашимга сабаб бўлмоқда. Демак, бу ҳам васваса. Энди кўпчиликка айтишим кераклиги мақсадида шу гапларни омма олдида ёзмоқдаман.

Эй, халойиқ! Ҳаммангиз мендан афзалсиз. Сизларнинг энг расвоингиз менман.

*Кўрдингми?! Ҳамма ҳам буни кўпчилик олдида ёза олмайди, деган фикр келди. Бу ҳам васваса. Нимани ўйласам ҳам, барибир ғурурга кетказишга ҳаракат кетмоқда. Хуллас шайтон ҳеч қачон васвасадан тўхтамас экан.

Лаънати шайтон АЛЛОҲ га берган ваъдасида собит турибди ва унинг саботига ҳавас ҳам қилдим. Қанийди, ҳақда собитлигим шайтоннинг васвасада собитлиги каби мустаҳкам бўлса...

Энди ўйлаб қарасам, шайтонга қарши курашиш эмас, ундан АЛЛОҲ нинг Паноҳини сўраш керак экан.

АЛЛОҲ дан шайтоннинг шарридан Паноҳ сўрайман.

"Шубҳасизки, АЛЛОҲ нимани сир тутаётганларини ва нимани ошкор қилаётганларини Биладир. Албатта, У мутакаббирларни хуш Кўрмас."

(НАҲЛ сураси, 23-Оят)

Send as a message
Share on my page
Share in the group